Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 апрелда «Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди.

Ана шу ҳужжатга асосан Косонсой туманида ишсиз ёшлар рўйхати шакллантирилиб, туман ҳокимлиги заҳирасидаги ер майдонлари очиқ электрон савдога қўйилди.

Бугун “Бўстон” маҳалласида яшовчи 30 нафар ёшларга 6 гектар ер майдонлари 30 йиллик ижара асосида ажратиб берилди. Ушбу ёшларга туман ҳокими Дилмурод Қодиров ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида ердан фойдаланиш тартиб-қоидалари тушунтирилди. Кўпроқ самара олиш учун “Бир контур - бир маҳсулот” тамойилига амал қилиш, банк орқали уруғ, кўчат, техника каби зарур эҳтиёжларга бериладиган кредит маблағлари тавсия этилди.

Агар бу ерлар 30 йил муддатга берилишини ҳисобга олсак, ҳар қандай оила турмуш тарзини обод қилишига катта имкониятдир.