Дарахтлар бор жойда гўзаллик, тоза ҳаво, салқинлик, энг муҳими файз бўлади. Дарахт экиш савоб, қолаверса, динимиз кўрсатмаси ҳамдир.

Давлат раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда амалга оширилаётган "Яшил макон" лойиҳаси том маънода умуммиллий ҳаракатга айланди. Бу борадаги хайрли ишларга диний соҳа вакиллари, нуронийлар ҳамда ҳаж зиёратига бориш истагидаги ҳамюртларимизнинг савоб умидида ҳисса қўшишаётгани таҳсинга лойиқ.

Хусусан, акция доирасида Косонсой саноатда ахборот технологиялари техникумида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг баҳорги мавсуми доирасида яхши ниятлар билан ҳаж зиёратига бориш истагидаги ҳамюртларимиз томонидан турли манзарали кўчатлар экилди.

Нуронийлар томонидан бу хайрли ва эзгу ишларга барака, халқимиз ҳаётига тинчлик ва фаровонлик сўраб дуолар қилинди.