Косонсой туманида умумтаълим мактаблари битирувчи синф ўқувчиларини касбга йўналтириш, уларда турли касбларга бўлган қизиқишни юксалтириш мақсадида 1-сонли касб-ҳунар мактабида “Очиқ эшиклар куни” тадбири бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда тумандаги умумтаълим мактабларининг 9-синф ҳамда 11-синф ўқувчилари Косонсой туманидаги 2 та техникум ва 3 та касб-ҳунар мактаблари ҳамда Косонсой педагогика коллежининг фаолиятига доир кўргазмалар ва уларнинг йўналишлари билан таништирилди.
Тадбирда сўз олганлар битирувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш, уларни қизиқиш ва қобилиятларидан келиб чиқиб келажакда таълимни давом эттиришлари ёки эгаллаган касблари бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланишлари учун барча шарт-шароитлар яратиш борасида гапириб ўтдилар.






