Юртбошимиз томонидан 2024 йил 5 февралдаги Ижтимоий соҳалардаги вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишдаги илгари сурилган ташаббусларни амалга ошириш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 26 апрель куни Косонсой тумани 27-сонли умумий ўрта таълим мактабида чет тилларини ўқитишга мослаштирилган тўгарак машғулотлари хоналари очилиш маросими бўлиб ўтди.
Президентимиз томонидан илгари сурилган мактаблардаги бўш биноларни тадбиркорларга касб ва тил ўргатиш учун фойдаланишга бериш ташаббусига асосан мактабда бўш турган бино ҳомийлар ва мактаб маъмурияти томонидан таъмирланиб, зарур жиҳозлар билан таъминланди. Ушбу бинода ўқувчилар чет тилларини ўрганишлари учун зарур шароитлар яратилди.






