Сўнгги йилларда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаши учун зарур шарт-шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

Давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан ўтказилган йиғилишда ёшлар билан ишлаш – ҳаёт-мамот масаласи эканлиги алоҳида таъкидланиб, уларни қўллаб-қувватлаш борасида инқилобий ташаббусларни илгари суриш устувор вазифа эканлиги кўрсатиб ўтилган.

 

Косонсой туман прокурори бошчилигида фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Косонсой тумани 2-сектор ҳудудида қарашли “Наврўз”, “Равот”, “Чак”, “Сой бўйи”, С.Шеърозий, “Ободон”, “Хонқўрғон” маҳаллалари фавқулодда вазиятлар бўлимига бириктирилган ёшларининг муаммолари ҳамда уларни қийнаб келаётган муаммолар бўйича индивидуал ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

 

Шунингдек, туман ФВБ томонидан Косонсой тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 8-сонли мактабда тумандаги мактабларнинг юқори синфлар ўртасида “Ёш қутқарувчи” спорт мусобақалари ўтказилди. Унда 8-сонли умумтаьлим мактаби фахрли 1-ўринни қўлга киритиб, вилоят босқичига йўлланма олдию.

 

Ҳозирги кунда туман фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан ватанпарварлик руҳидаги тадбирлар ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказиб келинмоқда. Ёшларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида бундай тадбирлар давом этмоқда.