Ёшлар билан ишлаш, уларнинг оилавий шароитларини ўрганиш, муаммоларига ечим топиш борасидаги ишлар мутасадди раҳбарлар масъуллигида давом эттирилмоқда.

Косонсой туманидаги “Янгийўл” маҳалласида жойлашган 33-сонли умумтаълим мактабида Косонсой туман ҳокими Дилмурод Қодиров ўзига бириктирилган “Янгийўл”, “Янгишаҳар” ҳамда “Нурафшон” маҳалласи ёшлари билан юзма-юз мулоқот ўтказди.

Учрашувда ёшларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда касб-ҳунарга ва тадбиркорликка бўлган қизиқишини ошириш ва уларга яратилган имкониятлар ҳақида тушунтириш берилиб, алоҳида ўтказилган суҳбатда қизиқишлари атрофлича ўрганилди.

Шунингдек, ёшлар томонидан берилган саволлар ва уларни қийнаб келаётган муаммолар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.