Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-402-сон Қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг 22-бандида “Энг намунали маҳалла раиси” танловини ўтказиш белгиланган.

Ушбу танловни ўтказишдан мақсад маҳалла раисларининг илғор тажрибаларини оммалаштириш, тизим ходимларининг фаолият самарадорлигини ошириш ҳамда намунали маҳаллалар доирасини кенгайтириш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ижтимоий шериклик муносабатларини янада кучайтириш, ўз фаолиятида сезиларли ютуқларга эришаётган маҳалла раислари фаолиятини рағбатлантиришдан иборатдир.

Жорий йилда мазкур кўрик-танлов низомига мувофиқ, Косонсой туманида 19 февралдан 23 февралга қадар кўрик-танловининг сектор босқичлари ўтказилди. Унда 1-ўринни қўлга киритган 4 нафар раислар танловнинг туман босқичида иштирок этишди.

Танлов якунига кўра "Садача" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Абдуллаев Баҳодир Сирочиддинович ғолибликни қўлга киритиб, вилоят босқичига йўлланма олди.

Бугун Ўзбек халқининг бетакрор шоираси, баҳор куйчиси Зулфияхоним Исроилованинг 109 йиллиги Косонсой туманидаги 8-умумтаълим мактабида кўтаринки кайфиятда нишонланди.Маънавий-маърифий тадбирлар, Заковат интеллектуал ўйинлари ташкил этилди.

Баҳорнинг илк кунидаги турли кўнгилочар дастурлар, китобхонликка чорловчи тадбирлар ўқувчиларда ажойиб таассурот қолдирди.

Мактаб жамоаси барча Косонсой аҳлини баҳор айёми билан муборакбод этади. Интиқиб кутилган баҳор фасли барчангизга муборак ва хайрли бўлсин!

Наманган вилояти аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа обектлари, шу қаторда тадбиркорлик субектларини электр энергияси таъминотини янада яхшилаш мақсадида, қуввати 40 000 кВА куч трансформаторлар Наманган вилоятига етиб келди.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Наманган ҳудудий филиалига етказиб берилган 40 000 кВА куч трансформаторини, Косонсой туманидаги «Косон» 110/35/10 кВли подстанциясидаги Т-1 қуввати 10000 кВА ўрнига алмаштирилади.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖНаманган ҳудудий филиали матбуот хизмати

Бугун, 28 февраль куни Косонсой тумани 3-сектор ҳудудига қарашли “Намуна” маҳалласида фавқулодда вазиятлар бўлими, ҳамкор ташкилотлар ҳамда жамоатилик билан биргаликда “Чоршанба – фавқулодда вазиятлар профилактикаси куни” муносабати билан эрталабки хизмат олди йўриқномаси ўтказилди.

Унда шахсий таркиб томонидан аҳоли хонадонларида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши, овқатдан ҳамда ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш, ижтимоий соҳа объектлари, кўп қаватли уйлар ҳамда қурилиш ташкилотларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши каби кўнгилсиз ҳолатларни олдини олиш бўйича соҳавий хизматлар билан ҳамкорликда профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.

уни кеча Наманган вилояти прокурорининг Косонсой туман  С.Шеърозий номли маҳаллада аҳоли муаммоларини ўрганиш буйича ўтказилган сайёр кабулида маҳалланинг "Мурувват" кўчасида яшовчи Жўраев Абдуманнон отанинг ногиронлар аравачаси сўраб йўллаган мурожаати юзасидан бугун ушбу фуқарога аравача етказиб берилди.

Ушбу эътибор ва ғамхўрлик хонадон эгаларини қувонтирди.