Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-402-сон Қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг 22-бандида “Энг намунали маҳалла раиси” танловини ўтказиш белгиланган.

Ушбу танловни ўтказишдан мақсад маҳалла раисларининг илғор тажрибаларини оммалаштириш, тизим ходимларининг фаолият самарадорлигини ошириш ҳамда намунали маҳаллалар доирасини кенгайтириш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ижтимоий шериклик муносабатларини янада кучайтириш, ўз фаолиятида сезиларли ютуқларга эришаётган маҳалла раислари фаолиятини рағбатлантиришдан иборатдир.

Жорий йилда мазкур кўрик-танлов низомига мувофиқ, Косонсой туманида 19 февралдан 23 февралга қадар кўрик-танловининг сектор босқичлари ўтказилди. Унда 1-ўринни қўлга киритган 4 нафар раислар танловнинг туман босқичида иштирок этишди.

Танлов якунига кўра "Садача" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Абдуллаев Баҳодир Сирочиддинович ғолибликни қўлга киритиб, вилоят босқичига йўлланма олди.