Косонсой туманида давлатимиз раҳбарининг ташаббусига асосан маҳаллалар танлаб олиниб, “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” тамойили асосида иш олиб борилмоқда.

Хусусан, Косонсой тумани 3-сектор ҳудудидаги "Ёшлик" маҳалласида “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” штаби ташкил этилиб, ишчи гуруҳ вакиллари маҳалладаги мавжуд 12 та кўчада хатлов ишларини олиб боради. Маҳаллада “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” тамойили асосида амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштириб бориш мақсадида туман штаби ташкил этилган бўлиб, ҳар куни амалга оширилган ишлар хатлов натижалари, аҳоли томонидан билдирилган муаммо ва таклифлар кунлик базага туширилиб, галдаги вазифалар белгилаб олинади.

Бугун ўтказилган йиғилишда дастурни тез ва сифатли бажариш учун масъул ташкилотлар ва ҳудуд фаоллари олдидаги вазифаларга эътибор қаратилиб, аҳоли муаммоларини ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни тезкор ҳал этиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Мақом санъати ўзбек халқининг мусиқий энциклопедиясидир. Унда халқимизнинг қадимий тарихи, маънавий дунёси, бадиий фалсафаси, руҳи мужассам.

Ҳар бир миллат, элатнинг такрорланмас маданий ҳаёти бўлганидек, вилоятларга хос урфу одатлар, санъат қирралари бор. Шу маънода Хоразм халқининг ижод бобидаги маҳорати доимо олқишлаб келинган. Биргина “Лазги” рақсининг номоддий маданий бойликлар рўйхатига қўшилгани Ўзбекистон учун ҳам катта ютуқдир.

Вилоятимизда меҳмон бўлиб турган Хоразм мақом ансамбли жамоаси Косонсой туманидаги "Учқўрғон" маҳалласида жойлашган "Чиндовул" маданият марказида катта дастурларини намойиш этишди. Терма ва лапарлар, халқ оғзаки ижоди намуналари асосида басталанган куй-қўшиқлар томошабинларни завққа тўлдирди. Ўзбекистон халқ артистлари, ака-ука Ғофур ва Ғулом Эшчоновларнинг чиқишлари эса барчани даврага рақсга чорлади.

Тадбир сўнггида туман ҳокими Дилмурод Қодиров меҳмонларга ўз миннатдорчилигини билдириб, мақом санъатининг халқимиз ҳаётидаги аҳамияти ҳақида гапирди.

Бугун Косонсой тумани миллий маданият марказида Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Жамшед Хатамов раҳбарлигида ижтимоий-маънавий муҳит баркарорлигини  таъминлашга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Мажлисда имом-хатиблар, хотин-қизлар фаоллари, мактабларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ва психологлар, туман Маънавият бўлими раҳбари ва масъуллари, тарғибот гуруҳи вакиллари, туман ИИБ психолог инспекторлари, нуронийлар ҳамда меҳнат жамоаларининг маънавиятга масъул шахслари иштирок этдилар.

Тадбирни туман ҳокими ўринбосари Алишер Шералиев олиб борди. Вилоят ҳокими ўринбосари ўз сўзида туманда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда барча идоралар ўзаро ҳамкорликда ишлаши, тарғиботчилар тушунтириш ишларини таъсирчан тарзда олиб боришлари лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Ёшлар ва аҳолига бугунги оқилона ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини холис, шаффоф етказиш, уларда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш зарурлигини қайд этиб ўтди.

Косонсой тумани «Тагижар» маҳалласида 14 январь - Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муносиб ҳисса қўшган, уста пахтакор ва спорт устаси марҳум Абдураҳимхон Абдураҳмонов хотирасининг 32 йиллигига бағишланган волейбол спорт тури бўйича анъанавий вилоят очиқ биринчилиги бўлиб ўтди.

🏆 5-7 январь кунлари қизғин давом этган ўйин натижаларига кўра:

🥇-ўрин: Наманган шаҳри "Ватанпарвар" жамоаси;🥈-ўрин: Косонсой тумани 5-мактаб жамоаси;🥉-ўрин: Косонсой тумани 36-мактаб жамоаси;🏅-ўрин: Наманган туман "Ровустон" жамоасига насиб этди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар ҳамда нуронийлар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Йўналиш Наманган шаҳридаги “Марғилон” маҳалласи ҳудудидан бошланди. Бу ерда жойлашган собиқ “Стандартлаштириш маркази” биноси “Ижтимоий химоя миллий агентлиги” вилоят бошқармаси учун ажратилган бўлиб, айни пайтда мазкур объектда кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда