Бугун Косонсой тумани миллий маданият марказида Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Жамшед Хатамов раҳбарлигида ижтимоий-маънавий муҳит баркарорлигини таъминлашга бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Мажлисда имом-хатиблар, хотин-қизлар фаоллари, мактабларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ва психологлар, туман Маънавият бўлими раҳбари ва масъуллари, тарғибот гуруҳи вакиллари, туман ИИБ психолог инспекторлари, нуронийлар ҳамда меҳнат жамоаларининг маънавиятга масъул шахслари иштирок этдилар.
Тадбирни туман ҳокими ўринбосари Алишер Шералиев олиб борди. Вилоят ҳокими ўринбосари ўз сўзида туманда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда барча идоралар ўзаро ҳамкорликда ишлаши, тарғиботчилар тушунтириш ишларини таъсирчан тарзда олиб боришлари лозимлигини алоҳида таъкидлади.
Ёшлар ва аҳолига бугунги оқилона ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини холис, шаффоф етказиш, уларда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш зарурлигини қайд этиб ўтди.






