Косонсой туманида давлатимиз раҳбарининг ташаббусига асосан маҳаллалар танлаб олиниб, “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” тамойили асосида иш олиб борилмоқда.

Хусусан, Косонсой тумани 3-сектор ҳудудидаги "Ёшлик" маҳалласида “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” штаби ташкил этилиб, ишчи гуруҳ вакиллари маҳалладаги мавжуд 12 та кўчада хатлов ишларини олиб боради. Маҳаллада “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” тамойили асосида амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштириб бориш мақсадида туман штаби ташкил этилган бўлиб, ҳар куни амалга оширилган ишлар хатлов натижалари, аҳоли томонидан билдирилган муаммо ва таклифлар кунлик базага туширилиб, галдаги вазифалар белгилаб олинади.

Бугун ўтказилган йиғилишда дастурни тез ва сифатли бажариш учун масъул ташкилотлар ва ҳудуд фаоллари олдидаги вазифаларга эътибор қаратилиб, аҳоли муаммоларини ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни тезкор ҳал этиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.