Янги йил байрами арафасида ОАВ вакиллари таклифи билан Наманган вилоятининг турли маҳаллаларида яшовчи 250 дан зиёд кам таъминланган оилалар фарзандлари учун совғалар ажратилди.

Вилоят ҳокимининг ташаббуси билан Намангандаги барча ОАВлари вакиллари ўзлари таниган, иш фаолияти давомида дуч келган эҳтиёжманд оилалар фарзандларига қувонч улашиш учун таклиф билдирдилар. Уларга янги совғалари, турли ширинликлар, оила рўзғори учун озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмасидан иборат совғалар тайёрланди.

Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида ушбу совғаларни ўз эгаларига топшириш жараёни катта шодиёнага айланиб кетди. 

Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қатнашиб, йиғилганларни яқинлашиб келаётган янги йил байрами билан самимий муборакбод этди.

Шундан сўнг ҳар бир совға эгаларига ОАВ вакиллари иштирокида тантанали равишда тақдим этилди.

Тадбир давомида болажонлар учун Янги йил арчаси атрофида қувноқ дастурлар намойиш этилди. 

Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Косонсой туманидаги Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларини энг кам сонини белгилаш хамда 2024 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида

Шу муносабат билан Наманган вилояти мусиқали драма театри биносида вилоят ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари, ОАВ вакиллари жам бўлдилар.  

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов  мамлакатимизда ёш авлод таълим-тарбиясига қаратилаётган эътибор, уларнинг комил инсон сифатида вояга етишлари учун яратилаётган шароитлар ҳақида гапириб, йиғилганларни янги йил билан самимий қутлади.

Турли эртак қаҳрамонлари иштирокидаги қувноқ дастурлар, театрлаштирилган саҳна кўринишлари ҳамда “Президент совғаси” болажонларга бир олам қувонч бағишлади.

Вилоят, туман ҳокимликлари мутахассислари, АОКА вилоят бошқармаси, маҳаллий ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар ушбу йирик ишлаб чиқариш мажмуаси фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Пресс тур жараёнида корхона мутасаддилари журналистларни ишлаб чиқариш жараёнлари билан таништириб, уларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтардилар. 

☑️ Маълумот учун: АS GROUP TEX” МЧЖ қўшма корхонасида сочиқ маҳсулотлари тайёрланади. Ҳозирда бу ерда 250 нафардан ортиқ  ишчилар фаолият олиб бормоқда.

2023 йилнинг ўтган  даври мобайнида 115 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлиб, 9,5 млн. АҚШ долларига тенги экспортга чиқарилган.

Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясидаги муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади.

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни ва мавқеини янада мустаҳкамлашга устувор эътибор қаратилаётганини бугун кундалик ҳаётимиздаги барча жабҳаларда кўриб турибмиз.

Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, оила институтини ҳар томонлама мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган давлат сиёсати – соҳага оид йирик ислоҳотлар ва уларнинг амалий натижалари дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилмоқда.

Куни кеча давлатимиз раҳбари томонидан "Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-208-сонли Фармони ҳамда "Оилаларни мустаҳкамлаш ҳамда хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-401-сонли қарорнинг қабул қилиниши мамлакатимизда хотин-қизлар ва оила масаласи нечоғлик долзарб эканлигидан дарак.

Фармон билан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги вазирлик ва идоралар ҳамда нодавлат ташкилотлари ўзаро ҳамкорликда фаолият юритишларига кўмаклашиш, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси қуйи ташкилотларининг жойларда ишини тўғри йўлга қўйиш мақсадида Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг бўйсунуви Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан Вазирлар Маҳкамасига ўтказилади. Бу эса хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қонуний манфаатларини ифодалашда туб бурилиш палласидир.

Қалбимизда жуда катта шараф билан биргаликда олдимизда улкан масъулият турибди. Хотин-қизлар ва оила билан ишлашда бор куч-ғайратимизни сафарбар қиламиз.

Нодира АҲМЕДОВА, Косонсой туман ҳокимининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи