Шу муносабат билан Наманган вилояти мусиқали драма театри биносида вилоят ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари, ОАВ вакиллари жам бўлдилар.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов мамлакатимизда ёш авлод таълим-тарбиясига қаратилаётган эътибор, уларнинг комил инсон сифатида вояга етишлари учун яратилаётган шароитлар ҳақида гапириб, йиғилганларни янги йил билан самимий қутлади.
Турли эртак қаҳрамонлари иштирокидаги қувноқ дастурлар, театрлаштирилган саҳна кўринишлари ҳамда “Президент совғаси” болажонларга бир олам қувонч бағишлади.






