Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси томонидан тасдиқланган режа-жадвалга асосан Косонсой тумани секторлар раҳбарлари томонидан маҳаллаларда сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

Туман ҳокими Дилмурод Қодиров навбатдаги сайёр қабулини 1-сектор ҳудудидаги "Нурафшон" маҳалласида ўтказди.

Қабул давомида маҳалла фуқаролар йиғини, тегишли ташкилотлар масъуллари иштирок этишди. Ҳудуд аҳолисидан келиб тушган турли масалалардаги мурожаатлар биргаликда тингланди. Ечимини кутаётган муаммоларни ҳал этиш чоралари белгиланди. Ҳар бир масаланинг қаноатлантирилиши назоратга олинди.

Сессияда сектор раҳбарлари, туман Кенгаши депутатлари, туман ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Дастлаб, Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодировнинг туманда 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва беталафот ўтказишга бағишланган “Мурожаати” тингланди.

Ҳоким ўз сўзида қиш мавсумини беталофат ўтказиш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифаларга атрофлича тўхталди.

Кейинги масала Ўзбекистон Республикаси Президентининг Косонсой туман Халқ қабулхонаси мудири Т.Муйдинованинг «Ҳоким ёрдамчилари фаолияти натижадорлигини ўрганиш» юзасидан киритилган ахбороти тўғрисида бўлди.

Шунингдек, сессия давомида туманда 2022 йил ҳамда 2023 йилларда ПҚ-20, ПҚ-373-сонли қарорлар асосида Фуқароларга E-AUKSION савдо платформаси орқали ютиб олиб ажратиб берилган ер майдонларни ҳамда Пахтачилик ва ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг ер майдонларини қайта E-AUKSION савдо платформасига чиқариш, «Саховат ва кўмак» жамғармасига тушган маблағларини сарфлаш тўғрисида, Туман ҳокимининг ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н.Аҳмедованинг 2023 йил июль ойида «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи, Косонсой тумани маҳаллий бюджетининг 2023 йил 1-чорак даромадлар режасини ортириб бажарилган қисми маблағларини йўналтириш тўғрисида масалалар кўриб чиқилди.

Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Раҳматов Илҳомжон Жўрабоевич Наманган вилояти ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Илҳомжон Раҳматов 1973 йил 18 августда Наманган вилояти, Наманган туманида туғилган. Маълумоти олий. 1998 йилда Тошкент Давлат Университети (ҳозирги Миллий Университет)нинг журналистика факультетини тамомлаган. 1999 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига асосан “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Меҳнат фаолиятини 1990 йилда Наманган туманидаги “Учқун” (ҳозирги “Истиқлол”) газетасида корректорликдан бошлаган. Ўтган давр давомида оммавий ахборот воситаларининг турли йўналишларида, хусусан, вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг матбуот котиби, Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари, Наманган вилояти ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси, Республика Маънавият тарғибот марказининг Наманган вилоят бўлими раҳбари, Республика «Маҳалла» ижтимоий-сиёсий, маърифий газетаси бўлим мудири, масъул котиби вазифаларида ишлаган. 2015 йилдан буён Наманган вилояти телерадиокомпаниясида катта муҳаррир, сиёсий шархловчи, радио ҳамда телевидение гуруҳлари бош муҳаррири сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Мазкур тайинлов Наманган вилояти ҳокимининг 2023 йил  7 декабрдаги тегишли қарори билан амалга оширилди.

Наманган шаҳридаги Ёшлар марказида ўтказилган "Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси" танловининг Наманган вилоят босқичида Косонсой туманидан “Ёшлар баланси” тизими билан самарали иш ташкил этган энг намунали маҳалла етакчиси” йўналишида А.Жомий маҳалласи ёшлар етакчиси Қазоқов Зоҳиржон 3-ўринни, «Ёшлар дафтари» тизими билан самарали иш ташкил этган энг намунали маҳалла етакчиси» йўналишида “Ифтихор” маҳалласи ёшлар етакчиси Ғайбуллаева Шаҳло 2-ўрин ҳамда «Касб-ҳунарлар танловини юқори савияда ташкил этган энг намунали маҳалла етакчиси» йўналишида “Боғ кўча” маҳалласи ёшлар етакчиси Камолов Баҳодир 2-ўрин соҳиби бўлдилар.

Бу эса бутун туманимиздаги маҳалла ёшлар етакчиларининг ютуғи десак ўринли.Ёшлар етакчиларининг келгусида иш фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Бугун, Косонсой тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Дилмурод Қодиров, туман Халқ қабулхонаси мудири Т.Муйдинова, туман ҳокимининг ўринбосарлари “Ўзбекистон” ҳамда “Файзобод” маҳаллалари аҳолисини қийнаб келаётган муаммоларини ҳал этиш юзасидан тасдиқланган режа-жадвалга асосан "Ўзбекистон" маҳалла фуқаролар йиғини идорасида сайёр қабул ўтказди.

Қабулда фуқаролар томонидан бандлик, уй-жой, коммунал-хўжалик, тадбиркорлик, моддий ёрдам, соғлиқни сақлаш ва бошқа масалаларда ёрдам сўраб мурожаат қилинди.

Ҳар бир бир мурожаат атрофлича муҳокама этилиб, масъулларга йўналтирилиб, айримлари жойида ҳал этилди.

Шунингдек, қабулдан сўнг мутасаддилар билан бирга маҳалланинг “Испарон-1”, “Испарон-2” кўчаларида янги ичимлик суви тармоғи тортиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокамаси ўтказиб, тегишли вазифалар белгилаб берилди.