Аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш ва уларни қийнаб келаётган масалаларга ечим топиш мақсадида секторлар кесимида сайёр қабуллар давом этмоқда.

Хусусан, бугун Косонсой тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Дилмурод Қодиров, туман Халқ қабулхонаси мудири Тоҳирахон Муйдиновалар “Янгишаҳар”, “Янгийўл” ҳамда “Нурафшон” маҳаллаларида яшовчи фуқароларнинг уй-жой, электр энергияси, ичимлик суви таъминоти, ички йўлларни ободонлаштириш, моддий ёрдам олиш масалаларидаги муаммоларини эшитди ва уларни бартараф этиш бўйича масъулларга тезкор топшириқлар берилди.

Алоҳида муддат ва ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар тегишлилиги бўйича мутасадди идоралар раҳбарларига бириктирилиб ижроси назоратга олинди.

Вилоятда бугунга кунга қадар 8,3 мингдан ортиқ саноат корхоналари рўйхатдан ўтган.Ушбу корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 16,8 трлн.сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 107,4 фоизга ортди.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларида кичик бизнеснинг улуши 47,6 фоизни, йирик корхоналарнинг улуши 52,4 фоизни ташкил этмоқда.

Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси

Косонсой - истеъдодлар юрти. Илм-фанда ҳам ёшларимиз ўз истеъдодларини намоён этиб келмоқдалар.

Хусусан, Косонсой туманидаги 20-сонли мактабнинг 11-синф битирувчиси Саидов Маҳмудхон Яҳёхон ўғли муддатидан олдин иккита хорижий олийгоҳ - Duquesne University ҳамда Elmhurst University олийгоҳлариша ўқишга қабул қилинди.

Маҳмудхон ҳамда унинг устозлари, шунингдек ота-онасини муборакбод этамиз.

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида жуда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Лойиҳа доирасида табиатни асраш, ёш авлоднинг экомаданиятини шакллантиришга катта эътибор қаратилмоқда.

Бугун, 25 ноябрь куни Косонсой туманидаги “Улуғчинор” маданият ва истироҳат боғидаги бўш ер майдонида "Оналар боғи" ташкил этилди.

Мазкур эзгу ташаббусга маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари, маҳалла оқила аёллари томонидан манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Мамлакатимизда сўнги йилларда аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш масаласига жиддий эътибор берилмоқда. Айниқса, аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, зўравонлик қурбонларини реабилитация қилиш бўйича қатор аниқ чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

25 ноябрь - Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш куни муносабати билан Косонсой тумани ҳокимлиги фаоллар залида маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари иштирокида аёлларнинг бахти ва ҳимоясини таъминлаш юзасидан “Жамиятда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратишда жамоатчилик назоратини кучайтириш масалалари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди ва челленж ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар аёлларнинг бугунги жамиятдаги ўрни, оила муносабатлари, ёш қизларни оилага тайёрлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аёллар жамиятнинг фаол аъзоси эканлиги мавзуларига ҳам тўхталиб ўтдилар.