Мамлакатимизда сўнги йилларда аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш масаласига жиддий эътибор берилмоқда. Айниқса, аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, зўравонлик қурбонларини реабилитация қилиш бўйича қатор аниқ чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
25 ноябрь - Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш куни муносабати билан Косонсой тумани ҳокимлиги фаоллар залида маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари иштирокида аёлларнинг бахти ва ҳимоясини таъминлаш юзасидан “Жамиятда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратишда жамоатчилик назоратини кучайтириш масалалари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди ва челленж ўтказилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар аёлларнинг бугунги жамиятдаги ўрни, оила муносабатлари, ёш қизларни оилага тайёрлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аёллар жамиятнинг фаол аъзоси эканлиги мавзуларига ҳам тўхталиб ўтдилар.






