Янгиликлар
Мустақил давлатчилигимиз рамзларидан бири бўлган байроғимиз ўзида Ватанимиз ўтмиши ва бугунининг муҳим қирраларини акс эттиради. Юрт байроғига нисбатан ҳурмат туйғусини юксалтириш, унинг улуғворлик касб этувчи моҳият мундарижасини англаш барчамиз учун муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Косонсой туманида ҳам миллий юксалишни ўзида мужассам этган, улуғвор Ватан тимсоли, мустақил Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг 32 йиллиги "Истиқлол машъали, тинчлик посбонисан, Ватан байроғи!" шиори остида кенг нишонланди. Тадбир аввалида Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, чегара пости ҳарбий хизматчилари иштирокидаги автокарвон ҳамда сектор раҳбарлари, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, нуронийлар ва ёшлар вакиллари давлат байроғи билан марказий кўча бўйлаб, тантанали юриб ўтдилар.
Шунингдек, туман марказида ўрнатилган улкан байроқ олдида тантанали тадбир ташкил этилди. Унда туман ҳокими Дилмурод Қодиров, сўз олиб, Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганининг 32 йиллиги билан барчани табриклади.
Таъкидланганидек, муқаддас туғимиз энг олий саҳналар, энг юқори марраларда, жаҳон ареналарида, нуфузли спорт мусобақаларида баланд кўтарилиб, Янги Ўзбекистоннинг чинакам бўй-бастини намоён этаётгани барчада ғурур ва ифтихор туйғуларини жўш урдиради. Ёш ижодкорлар томонидан куйланган ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар тадбирга янада кўтаринкилик бахш этди.
Бугун, Косонсой туманидаги 1-сектор ҳудудига қарашли “Кушон” маҳалласида жойлашган 2-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Косонсой тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Дилмурод Қодиров томонидан ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг келгусида етук кадр, тадбиркор ҳамда касб-ҳунар эгаси бўлиб етишиши учун ҳукуматимиз томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитлар ҳамда давлатимиз раҳбарининг бу масалага алоҳида эътибор қаратганликларини таъкидлаб, замон билан ҳамнафас бўлиб, кўпроқ китоб ўқиб таълим олиш, касб-ҳунар ўрганиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш каби кўплаб масалаларда ёшларга тавсия ва фикрлари билдирди.
Учрашувда ўндан ортиқ ёшларнинг тадбиркорлик, таълим, спорт, ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқитиш, бандлик каби масалаларда мурожаат ва таклифлари эшитилиб, асосий қисми ўрнида ҳал этилди, ижроси муддат талаб қиладиган мурожаатлар ташкилот ва идораларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.
Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда бир қатор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида 16 ноябр – Халқаро бағрикенглик кунига бағишлаб, жорий йилнинг 13-19 ноябр кунлари мамлакатимизда “Бағрикенглик ҳафталиги” ўтказилмоқда.
Шу муносабат билан Косонсой туманида ҳам туман ҳокимлиги, Диний қўмитанинг туман бўйича бош мутахассиси, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда "Нуроний" жамғармаси туман бўлими ҳамкорлигида 16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик кунига бағишланган туркум тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири туманнинг олис ва чегара олди ҳудуди ҳисобланадиган “Равот” маҳалласида “Биз бир мамлакатда яшаётган ягона халқмиз!” шиори остида бўлиб ўтди.
- Албатта, бу каби тадбирлардан кўзланган асосий мақсад ёш авлодни турли, миллат вакиллари, уларнинг урф-одатлари, қадриятларига ҳурмат руҳида камол топдириш ҳамда ягона мақсад - она Ватанимизнинг порлоқ келажаги йўлида жипслашишига замин яратишдан иборатдир, - дейди мазкур тадбирда сўз олган туман ҳокими ўринбосари А.Шералиев.
Дарҳақиқат, инсоннинг дини, тили, миллати, ирқидан қатъий назар, аввало, уни инсонлиги учун ҳурмат ва эҳтиром қилиш башариятнинг олижаноб фазилатларидандир. Шундай экан, бағрикенглик, ўзаро тотувлик, динлараро ҳамжиҳатлик тамойиллари асосида ҳаёт кечириш ҳам диний, ҳам миллий қадриятларимизга ҳамоҳангдир.
Косонсой туманидаги ихтисослаштирилган мактабда «Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси» танловининг Косонсой туман босқичи бўлиб ўтди.Танловнинг очилиш маросимида туман ҳокимининг ўринбосари А.Шералиев сўзга чиқиб маҳалладаги ёшлар етакчиларининг онги, қалбида «Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!» ғоясини мустаҳкамлаш, уларда ватанпарварлик ҳамда юрт тақдирига дахлдорлик ҳисларини кучайтириш борасида ўз тавсияларини айтиб ўтди.Ёшлар етакчилари танлов низомида белгилаб қўйилган 10 та йўналиш бўйича ўзаро беллашишишди.
Барча йўналишлар бўйича танловда иштирокчилари ўз фаолиятини амалга оширган ишларини кўрсатиб берувчи тегишли маълумотлар, альбом ҳамда видеоролик орқали ўз фаолиятларини намойиш қилиб, ҳакамлар ҳайъати томонидан берилган саволларга жавоб беришди.
Танлов якунига кўра, барча йўналишлар бўйича танловнинг туман босқичи ғолиблари Ёшлар ишлари Косонсой туман бўлими томонидан эсдалик совғалари ҳамда диплом билан тақдирланди. Туман босқичида йўналишлар кесимида 1-ўринни эгаллаган ёшлар етакчилари вилоят босқичида иштирок этадилар.
Косонсой туман ҳокимининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Нодира Аҳмедова раҳбарлигида диний идора вакиллари, нуронийлар ҳар бир оилани сақлаб қолиш ҳаракатида бўлдилар. Чунки кечагина бир-бирини ёқтириб, катта тўй-томошалар билан никоҳдан ўтган жуфтликларнинг турли баҳоналар билан ажрашиб кетиши ачинарли ҳол. Айниқса, ўртада фарзанд бўлса, уларнинг тақдири нима бўлишини ўйлаш янаям оғир.
Бугун оилавий низолар ва ажримларнинг олди олиш мақсадида, Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан «Оила - муқаддас даргоҳ» шиори остида тумандаги ажрим ёқасига келиб қолган 26 та оилани яраштириш масаласи кўриб чиқилди.
Яраштирув натижаларига кўра 10 та ажрим ёқасига келиб қолган оила яраштиришга эришилди, 16 та оилага ярашиб олишлари учун белгиланган тартибда вақтинчалик муддат берилди.











