Косонсой туман ҳокимининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Нодира Аҳмедова раҳбарлигида диний идора вакиллари, нуронийлар ҳар бир оилани сақлаб қолиш ҳаракатида бўлдилар. Чунки кечагина бир-бирини ёқтириб, катта тўй-томошалар билан никоҳдан ўтган жуфтликларнинг турли баҳоналар билан ажрашиб кетиши ачинарли ҳол. Айниқса, ўртада фарзанд бўлса, уларнинг тақдири нима бўлишини ўйлаш янаям оғир.

Бугун оилавий низолар ва ажримларнинг олди олиш мақсадида, Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан «Оила - муқаддас даргоҳ» шиори остида тумандаги ажрим ёқасига келиб қолган 26 та оилани яраштириш масаласи кўриб чиқилди.

Яраштирув натижаларига кўра 10 та ажрим ёқасига келиб қолган оила яраштиришга эришилди, 16 та оилага ярашиб олишлари учун белгиланган тартибда вақтинчалик муддат берилди.