Косонсой туманидаги 5-сонли умумтаълим мактабида мактабгача ва мактаб таълимининг ўтган йилдаги фаолияти сарҳисоби, 2024 йилда амалга оширилиши зарур бўлган режаларни белгилаб олиш мақсадида туман ҳокими Дилмурод Қодиров иштирокида «Очиқ мулоқот» ўтказилди.
Тадбир давомида мактабгача таълим ташкилотлари вакиллари томонидан муаммолар ҳамда уларнинг ечимлари, савол ва таклифлар юзасидан фикрлар билдирилди.
Туманда сўнгги йилларда мактабгача ва мактаб таълими тизимида ижобий ўзгаришлар бўлди. Хусусан, ўтган йили мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турлари бўйича республика танловларида 27 нафар, спорт, китобхонлик ва компьютер технологиялари бўйича эса 167 нафар ўқувчи ғолибликни қўлга киритди.
Ҳозирги вақтда жами 19260 нафар 3-7 ёшли мактабгача ёшидаги бола мавжуд бўлиб, уларнинг 16178 нафари, яъни 83,9 фоизи мактабгача таълимга қамраб олинди. Бунда Республикада ягона “Илк ривожланиш” марказининг туманда ташкил этилгани ва унга 900 га яқин бола қамраб олингани мақсадга мувофиқ бўлди.
2023 йилда умумтаълим мактабларининг 2315 нафар битирувчисидан 783 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга кирди.
Анжуманда туман ҳокими Д.Қодиров, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Темировлар қатнашиб, ўтган йил давомида самарали ва фидокорона меҳнат қилган фидойи устозлардан бир гуруҳини туман ҳокимининг “Ташаккурномаси” ва эсдалик совғалари билан тақдирлашди.
Туман ММТБ бошлиғи Райхонахон Каримовага "Scientific Academy" илм-маърифат марказининг МДҲ миқёсида ташкил этилган “Таълим ифтихори” эсдалик нишони топширилди.






