Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда инсон қадрини улуғлаш, аҳоли турмуш шароитини, ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш сингари эзгу мақсадлар мужассам.
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезони доирасида жойларда амалий ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Косонсой тумани, 3-сектор ҳудудига қарашли “Ёшлик” маҳалласида ҳам бу йўналишда кенг кўламли ишлар бажарилмоқда.
Бугун мазкур манзилда ташкил этилган ҳашарда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ш.Алиев, вилоят ҳокими ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Д.Якубова, туман ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари, Халқ қабулхонаси мудири ҳамда ташкилот, корхоналар раҳбарлари, хизмат қилувчи ташкилотлар куч ва воситалари билан иштирок этишди.
Тадбир давомида маҳалла аҳли ўзлари яшаб турган хонадон, кўча ва маҳалла ҳудудини ободонлаштириш, хонадонларда юксак санитария маданиятини қарор топтиришда аҳиллик билан фаоллик кўрсатдилар.
Тадбир давомида 1,5 км.дан зиёд ички йўллар шағаллаштирилди, 42та янги темир-бетон устунлар ўрнатилиб, 1,1 км электр СИП кабеллар тортилди, 1 км. узунликдаги ариқлар тозаланди.
30 дан ортиқ техникалар, 100 нафарга яқин ҳашарчилар жалб этилган тадбирда қисқа вақт ичида дарахтларга шакл бериш, оқлаш, ободонлаштириш ишлари бажарилди. Натижда кўчалар янгича қиёфа касб этиб, аҳолининг кайфияти чоғ бўлди.






