Бугун Косонсой туманидаги миллий маданият марказида туман ҳокими Дилмурод Қодиров бошчилигидаги сектор раҳбарлари ёшлар билан учрашиб, дилдан мулоқот қилди.

Очиқ мулоқотда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.

Учрашувда турли соҳалардаги фаол ёшлар ўзларининг ташаббус ва таклифлари билан раҳбарларга юзландилар. Айрим масалаларга ўз ўрнида ечим топилган бўлса, бошқа масалалар ижро учун йўналтирилди.

Очиқ мулоқотдан сўнг, туман раҳбарлари ва ёшлар дастурхон устида тўпландилар. Бир пиёла чой устидаги маданий тадбирда сўз олган туман ҳокими жорий йилда ёшлар соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан батафсил маълумот берди.

Тадбир давомида корхона ташкилотларда фаолият кўрсатаётган ёш ходимлар, мактаб ва туман “Камалак” ва ёшлар иттифоқи сардорлари, республика ва халқаро миқёсдаги мусобақа совриндорлари, маҳаллалардаги энг намунали ёшлар етакчилари ҳамда “Мен санъатни танлайман” танлови ғолиблари туман ҳокимлигининг диплом, ташаккурнома ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.