Бугун, Косонсой тумани 1-сектор ҳудудидаги “Қорасув” ҳамда “Жар” маҳаллалари фуқаролари билан сектор раҳбарининг сайёр қабули ўтказилди.
Қабулда туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Д.Қодиров, Халқ қабулхонаси мудири Т.Муйдинова, туман ҳокимининг 1-ўринбосари Э.Тошпўлатов, хизмат кўрсатувчи ташкилот ва идоралар раҳбарлари билан биргаликда фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Қабулда 9 та фуқаролардан турли мазмундаги мурожаатлар келиб тушиб, шундан 2 таси ўрнида ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатлар муддати бўйича ижрочиларга йўналтирилди.
Шунингдек, қабулдан сўнг мутасаддилар билан бирга маҳалланинг “Ёшлик-1”, “Ёшлик-2” кўчаларидаги айрим хонадонларга кириб, суҳбатлашилди.“Ёшлик-2” кўчасидаги электр энергия таъминотини яхшилаш мақсадида мазкур кўчага 6 дона темир бетонли таянчларни ўрнатиш ва тармоқ тортиш бўйича электр тармоқлари корхонасига вазифа белгилаб берилди.
Мазкур кўчада яшовчи фуқаро Каримов Равшаннинг мурожаатига асосан хонадон ҳолидан хабар олиниб, озиқ овқат маҳсулотлари етказиб берилди.






