Косонсой тумани ҳокимлиги фаоллар залида туман Кенгаши раиси Д.Қодиров олиб борган сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, ҳокимнинг соҳалар бўйича ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Сессия кун тартибида Косонсой туманида 2023 йилнинг ўтган даврида “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” давлат дастурининг бажарилиши юзасидан туман ҳокимининг ҳисоботи, Жиноят ишлари бўйича Косонсой туман суди раисининг 2023 йил 9 ой давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти юзасидан ахбороти, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Косонсой туман Халқ қабулхонаси мудири Т.Муйдинованинг “Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини натижадорлигини ўрганиш” юзасидан киритилган ахбороти, “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларини сарфлаш тўғрисида, Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.04.2023 йилдаги ПҚ-118-сон қарорининг туманда ижроси, Косонсой тумани ҳокимининг ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н.Аҳмедованинг 2023 йил ноябрь ойида “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичига киритилган хотин-қизларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлари тўғрисида ҳисоботи, Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгаши котибияти мудири Д.Валиеванинг 2023 йил давомида депутатларнинг фаолияти ҳамда депутат сўровларига ўз вақтида жавоб берилиши таҳлили бўйича ҳисоботи, Косонсой туман иқтисодиёт ва молия бўлимининг маҳаллий бюджетнинг 2023 йил 3-чорак даромадлар ва харажатлар бўйича асосий кўрсаткичларининг ижроси тўғрисида ахбороти тингланиб, ҳал этиш юзасидан масъулларининг ҳисоботлари тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Қизғин баҳс ва мунозараларга бой ўтган сессия якунида кўриб чиқилган масалалар бўйича Кенгашнинг тегишли қарорлари қабул қилинди.






