Ҳар йили юртимизда ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари куни сифатида кенг нишонланади.

👨‍⚕️ 👩‍⚕️ Халқимиз саломатлигини муҳофаза қилишдек эзгу вазифани шараф билан бажариб келаётган барча тиббиётчилар - фидойи шифокорлар, қўли енгил ҳамширалар, саришта кичик бўғин ходимларини ҳар қанча эътироф этсак, шунча оз.

👏 Касб байрамингиз муборак бўлсин, муҳтарам тиббиёт ходимлари!

🤲 Сизларга Яратгандан мустаҳкам саломатлик, оилангизга шодумонлик, хайрли ишларингизда ривож, куч-қувват ва улкан зафарлар тилаймиз.

Элимиз ва яқинларингиз бахтига ҳамиша омон бўлинглар!

✅ Байрамингиз муборак бўлсин, азиз тиббиёт ходимлари!