Иқтидорли, истеъдодли қизларни аниқлаш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Косонсой туманидаги Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида Зулфия номидаги Давлат мукофотининг Косонсой тумани саралаш босқичи ўтказилди.
▫️Унда 14-30 ёшгача бўлган иқтидорли, зукко ва ташаббускор қизлар адабиёт, санъат (тасвирий, амалий, безак, дизайн), маданият, таълим, фан, спорт ва жамоатчилик йўналишлари бўйича иштирок этишди.
☑️ Танлов якунлари бўйича 7 та йўналишда 7 нафар қизлар вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.
📚 Адабиёт йўналиши – Олимхонова Муслима (8-мактаб);🎼 Санъат йўналиши – Усубжонова Мадина (22-мактаб);📘 Таълим йўналиши – Аҳмаджонова Муҳайё (Тошкент тиббиёт академияси);⛹️♀️ Спорт йўналиши – Мамажонова Шодиёна (38-мактаб);🎙 Жамоатчилик йўналиши – Тўхтабоева Нилуфар (6-мактаб);📖 Маданият йўналиши – Норбоева Оҳиста (22-мактаб).






