Ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш юзасидан “Жаҳолатга қарши маърифат", "Шукроналик" ва "Тинчликни қадри" мавзуларида очиқ мулоқотлар ўтказиб келинмоқда.

Косонсой туманидаги 54-сонли умумтаълим мактабда маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар ҳамда ёшлар иштирокида «Тинчлик ва шукроналик — олий неъмат» мавзусида аҳоли билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Суҳбат давомида давлат раҳбари томонидан «Инсон қадри учун!» тамойили асосида олиб борилаётган ислоҳотлар, юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ҳар бир фуқаро учун яратилаётган имкониятлар хусусида сўз юритилди.

Айрим ҳудудларда нотинчлик, беқарорлик, хунрезлик ҳукм сураётган бир вақтда юртимиздаги тинчлик-осойишталикни қадрига етиш зарурлиги таъкидланиб, ёш авлод ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, уларни ёт ғоялар таъсирларидан ҳимоя қилиш, ёшларни ўз қатъий қарашлари ва эътиқодига эга, маънавий баркамол этиб тарбиялаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, ҳудудлар ободлиги ва яшил маконларни кенгайтириш борасидаги ишларда барча фуқаролар фаолликка чақирилди.