Косонсой туманидаги 4-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Камалак” юлдузлари” республика болалар ижодиёти фестивалининг Косонсой туман босқичи ўтказилди. Болалар ўртасида маданият, адабиёт ва санъатнинг турларини тарғиб қилишга йўналтирилган фестивальда ўғил-қизлар маҳорати ҳакамлар ҳайъати томонидан 6 йўналиш бўйича 6-10 ёш ва 11-14 ёш тоифасида баҳоланди.
☑️ Фестиваль қуйидаги 6 йўналиш бўйича ўтказилди:
1️⃣ “А” гуруҳи: Классика — фортепиано, торли, пуфлаб, уриб чалинадиган мусиқа асбоблари;2️⃣ “В” гуруҳи: Вокал — анъанавий ва академик ижро, эстрада, фольклор ҳамда хор гуруҳлари;3️⃣ “С” гуруҳи: Миллий чолғу — торли, чертиб, пуфлаб, уриб чалинадиган мусиқа асбоблари;4️⃣ “D” гуруҳи: Рақс ва бадиий гимнастика — миллий, балл ҳамда замонавий рақслар, буюм (тасма, копток, ҳалқа, арғамчи) билан ва усиз турли нафис гимнастика ва рақс машқларини мусиқа остида бажариш;5️⃣ “Е” гуруҳи: Тасвирий ва амалий санъат. Тасвирий санъат йўналишига — графика, рангтасвир, натюрморт, либослар дизайни. Амалий санъат йўналишига — ҳайкалтарошлик, кулолчилик, зардўзлик, қуроқчилик, гиламдўзлик, бисер тўқиш, юмшоқ ўйинчоқсозлик, наққошлик, каштачилик, ёғоч ўймакорлиги киради;6️⃣ “F” гуруҳи наср ва назм. Назм йўналишига — шеър, ғазал, достон ҳамда наср йўналишига — ҳикоя, эртак киради.
Ушбу йўналишларда икки ёш тоифасида ғолиб деб топилган иштирокчиларга Ёшлар ишлари Агентлиги туман бўлими ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг эсдалик совғалари ҳамда дипломлари топширилди.






