Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 10 ноябрдаги ""Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон шаклда ариза беришни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 596-сон Қарори ижросини таъминлаш ҳамда Наманган вилояти ҳокимлигининг 2023 йил 17 ноябрдаги топшириқ хатига асосан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда Косонсой туман ҳокимлиги фаоллар залида семинар ташкил этилди.
Семинарда маҳалла раислари, ижтимоий ходимлар, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаолллари ҳамда тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.
Семинарда қатнашчиларга мутахассислар томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 596-сонли Қарори мазмун-моҳияти, киритилган ўзгартиришлар, ариза намуналари, далолатнома намуналари ҳамда фуқаролар томонидан берилиши мумкин бўлган эҳтимолий саволлар учун савол-жавоб намуналари тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Ўқув-семинар иштирокчилари томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди.






