Кейинги йилларда тиббиёт тизимини тубдан ислоҳ қилиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида кўплаб ижобий ишлар амалга оширилди. Биргина Косонсой туман тиббиёт бирлашмаси мисолида оладиган бўлсак, тиббиёт ходимлари ва беморлар учун зарур шарт-шароитлар, дори-дармон таъминоти яхшиланди.
Бугун Косонсой туманидаги 6-сонли олавий шифокорлик пунктида тиббиёт ходимлари ҳамда фахрийлар билан бўлиб ўтган мулоқотда туман ҳокими Дилмурод Қодиров бугунги таҳликали замонда тинч-осойишта ҳаётимизнинг қадрига етиш, шунга муносиб аҳоли розилиги йўлида фаолият юритиш лозимлигини таъкидлади. Соҳадаги ўзгаришлар, шифокорлар меҳнати эътироф қилиниб, фаолиятни янада яхшилаш бўйича таклифлар билдирилди.
Мулоқот якунида фахрийлар ва меҳмонлар "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида шифохона ҳудудига манзарали ва мевали мевали дарахтлар экишди. Гул кўчатлари ва қаламчалар ҳам ўтқазилди.






