Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғига асосан Каримова Райҳонахон Самарахоновна Косонсой туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи этиб тайинланди.
▫️Райҳонахон Каримова 1975 йилда Чуст шаҳрида туғилган. 1995 йилда Наманган муҳандислик иқтисодиёт институти, 2016 йилда Наманган давлат университитети, 2018 йилда НамДУ ҳузуридаги олий малакали педагогларни қайта тайёрлаш ҳудудий марказини тамомлаган. ▫️Райҳонахон Каримова меҳнат фаолиятини 1997 йилда Косонсой туманидаги 12-сонли умумтаълим мактабида математика фани ўқитувчилигидан бошлаган.
▫️1997-2009 йилларда Косонсой туманидаги 45-сонли, 2009-2013 йилларда 5-сонли мактабда математика фани ўқитувчиси, 2016-2019 йилларда Косонсой туманидаги 33-сонли мактабгача таълим муассасасида мудира, 2019-2020 йилларда Косонсой туман мактабгача таълим бўлим мудири ўринбосари, 2020-2023 йилларда Косонсой туман мактабгача таълим бўлими мудири лавозимларида фаолият юритган.
☑️ Тайинловга қадар Янги Наманган тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.






