Касаба уюшмаларининг мамлакатимизда “Бир мақсад йўлида бирлашамиз” шиори асосида меҳнатсевар, заҳматкаш халқимизни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг муносиб меҳнат қилиб, дам олиши, тўкин яшашига алоҳида эътибор қаратаётгани яққол далилдир
Бугун, 11 ноябрь - “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Косонсой туман бўлинмаси кенгаши томонидан “Янги Ўзбекистоннинг янги касаба уюшмалари!” шиори остида туман 4-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда тизимдаги корхона, ташкилот ва муассасалар касаба уюшма қўмиталари раислари, касаба уюшма фаоллари, нуронийлар, меҳнат фахрийлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.
Байрам муносабати билан ишловчи ходимларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ифода этиш, касаба уюшма аъзоларини хуқуқий билимларини ошириш, жамоа шартномаси орқали уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, ишловчи ходимларга иш ҳақини ўз вақтида берилишини назорат қилиш, ходимлар ва уларнинг фарзандларини соғломлаштириш, уларнинг бўш вақтларини сермазмун ўтказиш мақсадида маданий-маърифий ва спорт тадбирларини ташкил этиш режалаштирилди. Касаба уюшма аьзолари билан яқиндан ишлашда, ўзининг тиришқоқлиги, жонкуярлиги ва ҳалол меҳнати билан обрў қозонган фаоллар, шунингдек Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ҳамда Ўзбекистон мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган “Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўкитувчиси“ кўрик танлови ғолиби Гулруҳ Тошбоева, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халк таьлими ходими” фахрий унвони соҳиби Маъмура Султоновалар туман бўлинмаси кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.






