абиатининг гўзаллиги, ҳавосининг тозалигию, сувларининг шифобахшлиги билан танилган “Косонсой  санаторияси”ни янада кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш мақсадида, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси ташаббуси  билан "Яшил макон" умуммиллий  лойиҳаси ташкил этилди.

Лойиҳа доирасида сиҳатгох ҳудудида ободонлаштириш ишлари амалга оширилди, бўш турган ер майдонларига 80 тупдан зиёд манзарали дарахт кўчатлари экилди.Яхши ният билан  бошланган лойиҳага, муассасанинг  ишчи ходимлари ва дам олувчилари ҳам ўз хиссаларини қўшдилар.

“Табиат ва унинг барча неъматлари инсониятга берилган бебаҳо инъомдир. Тоза ҳаво, ям-яшил далалар, боғ-роғлар, дарахт¬лар, турли хил ўсимликлар, ҳайвонот дунёси ва бошқа тирик организмларнинг барчаси ўзаро уйғунлашиб гўзал табиатни ташкил қилади. Табиатга қандай муносабатда бўлсак, у ҳам бизга шундай муносабатда бўлиши тайин”, дейди сиҳатгох дам олувчиси Нуриддин ота Асқаров.

Табиатнинг бебаҳо мўъжизаси бўлган яшилликни асраб-авайлаш, ундан оқилона фойдаланиш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиз эканлигини унутмаслигимиз керак. Зеро, табиатга қандай муносабатда бўлсак, у ҳам бизга шундай жавоб қайтаради.