🏢 Вилоят статистика бошқармаси берган маълумотларига кўра, Наманган вилояти бўйича 2021– йилнинг январь– декабрь ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан тирик вазнда 163,9 минг т. гўшт ишлаб чиқарилди. Бу кўрсаткич 2020– йилнинг январь –декабрь ойларига нисбатан 4,7 % га кўпайган.

❇️ Наманган вилояти ҳудудлар бўйича гўшт етиштириш ҳажми, тонна

🔹Наманган ш – 36 995🔹Янгиқўрғон – 16 466🔹Чуст – 14 492🔹Уйчи – 13 925🔹Учқўрғон – 12 666🔹Тўрақўрғон – 11 246🔹Косонсой – 11 034🔹Норин – 10 047🔹Поп – 9 932🔹Мингбулоқ – 9 349 🔹Чортоқ – 8 959🔹Наманган – 8 835 тоннани ташкил этди.

✅ Маълумот ўрнида, гўшт етиштириш кўрсаткичлари хўжаликлар тоифалари бўйича таҳлил этилганда, гўшт ишлаб чиқариш умумий ҳажмидан 87,3 % и деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари ҳиссасига тўғри келганини қайд этиш зарур.

Сиз қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида янги иш бошлаб, замонавий корхона бунёд этишни истайсизми? Унда Сиз учун катта имконият пайдо бўлди.

Наманган вилоятининг 4 та туманида қурилиш соҳасида замонавий кўринишда кичик саноат зоналари барпо этилмоқда. Булар, Чуст туманида “Нурафшон”, Поп туманида “Ҳазрати Боб”, Учқўрғон туманида “Ёғду”, Уйчи туманида “Юксалиш” кичик саноат зоналаридир.

Ушбу кичик саноат зоналарида ўз корхонасини йўлга қўймоқчи бўлган тадбиркорлар учун барча шароитлар яратилган. Сиз бу ерда ўз бизнесингизни йўлга қўйиб, шу ернинг ўзида ўз маҳсулотларингизни хорижга тўғридан-тўғри экспорт қилиш имкониятига эга бўласиз. Энг асосийси, «Ўзсаноатқурилишбанк» қурилиш материаллари соҳасида тадбиркорлик фаолиятини бошлаган фуқароларга имтиёзли кредитларни таклиф этади. Сиз учун қулай ва манфаатли бўлган имкониятни қўлдан бой берманг!

Шошилинг, ўз бизнесингизни бошланг!

Мурожаат учун: “Ўзсаноатқурилишбанк” Наманган филиали, тел: 692341494Манзил: Янги Наманган тумани, Ислом Каримов кўчаси, 19-уй.

Бугун Косонсой туманидаги “Истиқлол” тантаналар мажмуасида “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмасининг 28 йиллиги ҳамда ҳарбий қисмларнинг Афғонистондан олиб чиқилган кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.Дарҳақиқат, инсон қадрини улуғлаш – юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш демакдир.Сана муносабати билан “Афғон жангчилари” туман ҳокимлиги томонидан йўқланиб, бир пиёла чой устида, маданият бўлимининг бадиий дастурлари билан мўъжазгина тадбир ўтказилди. Туман ҳокимининг ўринбосари Алишер Шералиев, туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Умиджон Мирзаев уларга сиҳат-саломатлик, жамият тараққиётидаги фаолиятларида муваффақиятлар тилашди.Тадбирда ёшларни ватанпарварлик, она Ватанга садоқат руҳида тарбиялашда кўрсатаётган алоҳида жонбозлиги учун бир қатор “афғончилар” туман ҳокимлигининг ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди. (https://t.me/kosonsoyhokimligi)

Косонсой тумани ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари, кластер корхонаси ва ҳудудий ММТПлар раҳбарлари билан 2022 йил пахта ва ғалла ҳосилини яратиш бўйича амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.Жумладан, 6170 гектар ғалла майдонларида амалга оширилиши лозим бўлган агротехник тадбирларнинг аҳволи, ғаллани озиқлантириш, маҳаллий ўғитлар жамғариш, чорва ҳайвонлари томонидан пайхон қилинишини олдини олиш мақсадида атрофини четанлаш, мавжуд суғориш тармоқларини тозалаб, ғалла суғориш мавсумига тайёрлаш ва бошқа масалалар бўйича кўрсатмалар берилди.Бундан ташқари, 3955 гектар чигит экиладиган майдонларга текислаш, пушта олиш, яхоб суви бериш ишларига киришиш, мавжуд техника ва механизмларни далага олиб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.«Наманган пахта текс» МЧЖ кластер корхонаси томонидан мавсум учун талаб этиладиган минерал ўғит, ёқилғи ва бошқа моддий ресурслар заҳирасини яратиш ва таъминотини йўлга қўйиш масалаларига алоҳида тўхталди. (https://t.me/kosonsoyhokimligi)

 БМТ Тараққиёт Дастури ва Европа Иттифоқининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва маҳаллий бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси доирасида 17-18 феврал кунлари Наманган вилояти Косонсой тумани маҳаллий ижро ҳокимияти ходимлари учун уларнинг салоҳиятини ошириш ва самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларини (КПИ) яхшилаш бўйича тренинг ўтказилмоқда.Икки кун давом этадиган тренинг давомида иштирокчиларга:- туманнинг статистик, Барқарор ривожланиш мақсадлари, аҳоли ва тадбиркорлар мурожаатлари кўрсаткичлари ҳамда мустақил сўровномалар асосида баҳолаш бўйича ҳокимлик фаолияти натижадорлигининг таҳлили ҳамда ҳар бир индикаторлари бўйича ўтган йилги натижалари батафсил тушунтириб берилади;- хорижий мамлакатлар тажрибасини ёритувчи кейслар муҳокама қилинади;- ўтган йилги юқори балл тўплай олмаган кўрсаткичлари изоҳлаб берилади ва уни ошириш учун имкониятлари, ўсиш драйверлари ҳамда уларни амалга оширишнинг механизмлари ёритилади.Шулар асосида ҳокимликлар фаолияти натижадорлигини ошириш усуллари бўйича иштирокчилар ўртасида мустақил машқлар ўтказилади.Тренинг якуни бўйича ҳокимлик вакиллари ўртасида тестлар ўтказилиб, сертификатлар тақдим қилинади.