Давлатимиз раҳбари томонидан «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни имзоланган. Мазкур Қонун, аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги муносабатларни ҳар томонлама тартибга солувчи илк бор қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжат сифатида Ўзбекистон тарихидан ўрин олди. Чунки шу вақтгача бу соҳада қонунчилигимизда ҳеч қандай ҳужжат йўқ эди. Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш Контсепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ5655-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилди. Қонунни ишлаб чиқишда, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Европа статистиклари конференциясининг аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш бўйича асосий тамойиллари ва тавсияларидан асос сифатида фойдаланилди. Қонун бешта боб ва ўттиз бир моддадан иборат бўлиб, унда қонуннинг мақсади, асосий тушунчалар, аҳолини рўйхатга олишнинг вазифалари ва принтсиплари ёритиб берилган. Асосий принтсиплардан бири сифатида даврийлик принтсипи, яъни аҳолини рўйхатга олиш ўн йилда камида бир марта ўтказилиши ҳамда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисидаги қарор, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилиниши белгилаб қўйилган. Аҳолини рўйхатга олиш жараёнида, шахсга доир маълумотлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга олиш варақлари асосида ҳар бир респондент учун якка тартибда тўлдирилади, яъни рўйхатга олувчи шахслар томонидан уймауй юриб, ҳар бир респондент учун алоҳида тўлдирилади. Ф.Абдуллаев, Косонсой тумани статистика бўлими мутахассиси
Республика маънавият ва маърифат маркази Косонсой тумани бўлинмаси ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида 20 умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Дилфуза Баҳромованинг “Онажоним сизни соғиндим”, 9 ДИМИ ўқувчиси Моҳина Умаралиеванинг “Денгизим”, 10 сонли умумий ўрта таълим мактабининг 8 синф ўқувчиси Мухлиса Абдуллахаеванинг “Умидим ғунчаси” каби шеърий китоблари тақдимоти ўтказилди. Ушбу тадбирда Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари Д. Исақов, Усмон Носир номидаги нашриёт раҳбари А. Жўраев, “Халқаро Турон” ёзувчилари уюшмаси аъзоси, шоира Холида Исмоил қизи сўз олиб, муаллифларни янги китоб билан қутлаб, уларга ижодий парвоз тиладилар. Тадбирда китоб муаллифларидан тингланган шеърлар мушоирага айланиб кетди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12 февралдаги “Аҳоли пунктларини комплекс қуришда шахарсозлик нормалари ва қоидалари қатъий бажарилишини назорат қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 41-сонли қарорини бажарилишини таъминлаш бўйича Косонсой туман ҳокимлиги хузуридаги аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш худудий комиссияси томонидан Косонсой тумани “Дўстлик” ва “Бешкетмон” МФЙлар ҳудудларида ўтказилган ўрганишда давомида 2 та ноқонуний қурилишлар объект эгаларини ўз кучи билан олиб бартараф этилди.
Бугун, Мудофаа вазири ўринбосари Х.Қаршиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Косонсой туманида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-92-сонли Қарори ижроси юзасидан ўрганиш олиб борди. Дастлаб, ташкилий йиғилиш, ундан сўнг мазкур Қарор ижроси юзасидан ташкил этилган штаб фаолияти билан танишилди. Полковник Х.Қаршиев ташрифи давомида Косонсой туманининг “Жар” маҳалласига бориб ёшлар етакчиси фаолияти билан танишди ва маҳаллада сектор раҳбарлари билан суҳбатлашиб, "Ёшлар баланси", "Ёшлар дафтари", Ёшлар дастури масалалари бўйича вазифалар белгилаб берди. Шунингдек, ишчи гуруҳ тумандаги 54-умумтаълим мактабида ўқувчилар ва уюшмаган ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга йўналтирилган ва ташкил этилган тўгараклар фаолияти билан яқиндан танишди.

Косонсой туманида 2022 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.

Дастурда белгиланган вазифалар бўйича ўз таклифларингизни 2022 йил 7 март кунига қадар мазкур ҳаволага киритишингиз мумкин.

Косонсой туманида 2022 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастури