Дилафрўз Турғунова 1981 йилда Косонсой туманида туғилган. 2001 йилда Наманган давлат университетини тамомлаган.
Дилафрўз Турғунова меҳнат фаолиятини 2003 йилда Косонсой туманида касб-ҳунар коллежи ўқитувчилигидан бошлаган.
2005-2006 йилларда Косонсой маиший хизмат касб-ҳунар коллежи тарих фани ўқитувчиси, 2006-2020 йилларда Косонсой қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежи тарих фани ўқитувчиси, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
Тайинловга қадар Косонсой тумани 3-сонли касб-ҳунар мактаби маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида амалга оширилди. (https://t.me/kosonsoyhokimligi)
Аввал хабар берганимиздек, кеча биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ўз ишини бошлади.
Халқаро инвестицион тадбирнинг очилиш маросими ҳамда биринчи иш кунида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков бошчилигидаги вилоят делегацияси ҳам иштирок этди.
Жорий йилнинг 24-26 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган биринчи Тошкент халқаро инвестицион форуми доирасида вилоятимиз раҳбари бошчилигидаги делегация бир қатор хорижий давлатлар компаниялари вакиллари билан учрашувлар ўтказди.
Австрия Республикасининг “АМЕ International” компанияси вакиллари билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Ушбу йирик компания тиббиёт муассасалари ва тиббиётни рақамлаштириш бўйича эксперт компаниялардан бири ҳисобланади. Бундан ташқари тиббиёт воситалари ишлаб чиқариш, соғлом турмуш тарзини ҳаётга татбиқ этиш бўйича ҳам юқори тажрибага эга эканлиги билан ажралиб туради. Учрашувда кўп томонлама манфаатли келишувлар бўйича музокаралар ўтказилди
Бугун, Косонсой туманидаги 5-сонли умумий ӯрта таълим мактабида "Ҳуррият" маҳалласи ёшлари иштирокида ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.
Косонсой тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Дилмурод Қодиров томонидан ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг келгусида етук кадр, тадбиркор ҳамда касб-ҳунар эгаси бўлиб етишиши учун ҳукуматимиз томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитлар ҳамда давлатимиз раҳбарининг бу масалага алоҳида эътибор қаратганликларини таъкидлаб, замон билан ҳамнафас бўлиб, кўпроқ китоб ўқиб таълим олиш, касб-ҳунар ўрганиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш каби кўплаб масалаларда ёшларга тавсия ва фикрлари билдирди.
Учрашувда ўндан ортиқ ёшлар томонидан тадбиркорлик, банк- кредит, иш масаласи ҳамда маҳалланинг йўл қурилиш масалаларида мурожаат ва таклифлари эшитилиб, асосий қисми ўрнида ҳал этилди, ижроси муддат талаб қиладиган мурожаатлар ташкилот ва идораларга йўналтирилди.
Косонсой туманидаги 4-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган йиғилишда 2021 йил давомида қонунийликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди
Унда Косонсой туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар масъуллари, профилактика инспекторлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этди.
Йиғилишда кун тартибидаги масалалар бўйича Косонсой тумани прокурори Қодирхон Асқаров ҳисоботи эшитилиб, тегишли вазифалар белгилаб олинди.
- Ёшларнинг бўш вақти самарали тақсимланиб, улар турли йўналишларда банд бўлса, ўз-ўзидан жиноятга мойиллик ҳам камайиб боради. Тартиб-интизом ва масъулиятни кучайтириш, жиноятчиликнинг олдини олиш бугунги куннинг долзарб масаласидир, - деди туман ҳокими Дилмурод Қодиров.
Маҳалла инсонни жамият билан уйғун яшашга ўргатадиган, ўзаро меҳр-оқибат, бағрикенглик, дўстлик, ҳамкорлик ришталарини қарор топтиришга, инсон камолоти ва жамият ривожини таъминлашга хизмат қиладиган муҳим восита сифатида ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ.
2020 йилнинг 2 март кунидан бошлаб “22-март – Маҳалла тизими ходимлари куни” сифатида нишонланиб келинмоқда.
Ана шундай жонкуярлар байрами муносабати билан туманимизда ўтказилган тадбирларнинг иккинчи қисми тумандаги “Истиқлол” тантаналар мажмуасида бўлди.
Тадбирда маҳалла раислари, ўринбосарлари ва фаоллар иштирок этдилар.
Байрам муносабати билан ёзилган дастурхон ҳаммага бирдек байрамона кайфият улашди.
Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров тизим ходимларини табриклар экан, жамиятимиз ривожида маҳалла ходимдарининг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди.
Туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан куйланган куй-қўшиқлар тантанага ўзгача руҳ бахш этди.
Тадбирда тизим ходимларига байрам совғалари топширилди.