Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 январдаги «Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 92-сонли қарорига мувофиқ маҳалладаги ёшлар билан тизимли ишлаш, ёшларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этиш мақсадида маҳаллаларда ёшлар етакчилари фаолиятини олиб боришмоқда. Косонсой туманидаги 59 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги уюшмаган ёшларни спортга жалб қилиш, соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан футбол мусобақаси ташкил этилди. Жумладан, Косонсой тумани ёшларини ҳам ушбу мусобақа бош соврини учун муваффаққиятли иштирокини таъминлаш мақсадида секторлар ҳудудида жойлашган маҳалла ёшлари ўртасида футбол мусобақасининг туман саралаш босқичига старт берилди.Бугун, 9 апрель куни Косонсой туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ушбу мусобақага қуръа ташланди. Очилиш маросимида сектор раҳбарлари иштирок этишди.

Ҳафтанинг ҳар жума куни Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан вазирлик ва идоралар, вилоятлар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий маърифат соати ташкил этиб келинмоқда. Бугунги ўқувда иштирокчиларга Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳамда долзарб мавзулар, жумладан, - Мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш (Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг еттинчи йўналиши мазмун-моҳияти) - Давлат фуқаролик хизматчиларида соғлом турмуш тарзи маданиятини шакллантириш - Ҳафта давомида қабул қилинган долзарб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилди.
Комилжон Турсунович 1970 йилда Косонсой туманида туғилган. 1992 йилда Новосибирск қурилиш муҳандислари институти, 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги олий Бизнес мактаби магистратурасини тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-қурувчи, бизнес бошқаруви. Комилжон Мираҳмедов меҳнат фаолиятини Худойбердиев номли давлат хўжалиги бригада бошлиғи лавозимидан бошлаган. 1992-2018 йилларда қишлоқ хўжалик техникаларини таъмирлаш корхонаси устаси, «Чорватехсервис» корхонаси ёрдамчи ҳисобчиси, бўлим бошлиғи, Косонсой тумани давлат акциядорлик жамияти машина трактор парки ер ўзлаштириш ва чорвачиликка хизмат кўрсатиш бўлими етакчи мутахассиси, бўлим бошлиғи, Косонсой тумани ҳокимлиги мутахассиси, туман ҳокимининг капитал қурилиш коммуникациялар, комунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Косонсой тумани «Иссиқлик манбаи» корхонаси бошлиғи, Косонсой тумани ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси бошлиғи, «Ягона дарча» маркази директори, Косонсой тумани Ташқи ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган. Тайинловга қадар “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси Косонсой тумани филиали раҳбари вазифасида ишлаб келаётган эди. Мазкур тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги “Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш 2023 йил 1 — 25 ноябрь кунлари ўтказилиши белгилаб ўтилган. Ушбу қарорнинг 4-иловасида аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланган бўлиб, Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда натижаларини қайта ишлаш жараёнларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартибини белгилайди. Низомга мувофиқ 2022 йил 1 июль кунидан бошлаб барча туман ва шаҳарларда аҳолини рўйхатга олиш бўлимлари ташкил этилиб, дастлаб Бўлим бошлиғи ва ўринбосари 01.01.2023йилдан эса бош мутахассис 2024 йилнинг 1 январига қадар мўлжалланган шартномага мувофиқ ходимлар ишга қабул қилинади. Шунингдек 2022 йил 1 август кунидан Уй-жой рўйхатини тузувчи ходимлар 2022 йилнинг 1 сентябрь кунига қадар мўлжалланган шартнома асосида фуқаролар ишга қабул қилинади ва уларнинг меҳнатларига ҳақ тўлаш тартиблари ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ амалга оширилади. Туман (шаҳар) аҳолини рўйхатга олиш бўлими ходимлари наманган вилоят статистика бошқармаси томонидан муддатли меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида ишга жалб этилади. Уй-жой рўйхатини тузувчи ходимлар эса Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда — ҳудудий комиссиялар) томонидан аниқланади.
Бугун Косонсой тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Дилмурод Қодировнинг навбатдаги фуқаролар сайёр қабули ўтказилди. Унда ҳоким ўринбосарлари, ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси иштирок этди. “Қорасув” маҳалласида ўтказилган қабулда туманнинг барча маҳалла фуқаролари йиғинларидан келган фуқаролар уй-жой, ер ва кредит ажратиш, бандлик, тадбиркорлик, тиббий хизмат, алимент, табиий газ каби масалалар бўйича мурожаат этишди. Келиб тушган мурожаатлар сони 79 тани, унда кўтарилган масалалар сони 85 тани, шу жумладан, жойида қаноатлантирилган мурожаатлар сони 38 тани, асосли тушунтириш берилганлар сони 21 тани, кўриб чиқилиши назоратга олинган мурожаатлар сони 20 тани ташкил этди.