Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 710-сон Қарорига мувофиқ 2023 йил 1-25 ноябрь кунлари аҳолини рўйхатга олиш белгилаб ўтилган.Аҳолини рўйхатга олиш тадбирига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида Қонун ишлаб чиқилди. Ушбу Қонунда аҳолини рўйхатга олиш тартиблари белгиланган бўлиб, Жумладан;-Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишда респондентларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари-ўзининг шахсга доир маълумотлари нима мақсадда йиғилаётганлигини, ушбу маълумотлардан ким ва қандай тарзда фойдаланишини билиш; - ўзи учун тўлдирилган рўйхатга олиш варақлари билан танишиб чиқиш, рўйхатга олиш варақларига киритилган шахсга доир маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини аниқлаштириш; - рўйхатга олувчи ходимлардан тегишли гувоҳномани кўрсатишини талаб қилиш, рад этилган тақдирда эса рўйхатга олиш варағидаги саволларга жавоб бермаслик; -рўйхатга олиш варағининг шаклига биноан шахсга доир ишончли маълумотларни тақдим этиш ҳуқуқига эга. Ушбу тадбир орқали энг аввало Мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурлари учун муҳим маълумотлар тайёрланадиб Жумладан; -Аҳолини аниқ сони -Ёшга доир маълумотларга асосан, 3-7 ёшгача бўлган болаларимизни боғчаларга жалб қилишиимиз, улар учун етарли шароитга эга бўлган, ўзларига яқин ҳудудларга боғчалар қуриш учун аниқ маълумотлар шакллантиришга -Аҳоли бандлиги маълумотларига асосан эса фуқароларимизнинг иш билнад таъминлаш учун корхоналар, кичик саноат зоналари ташкил этиш, уларга бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда меҳнат ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш, миграция кўрсаткичларини пасайтирган ҳолда ўзимизда иш ўринлари яратишга - Аҳоли саломатлигини ҳамда таълим сифатини яхшилаш мақсадида ҳудудларда шифохоналар ва олий ўқув юртлари, мактаблар қурилишига - Маҳаллаларнинг инфратузилма шароитларини яхшилаш, жойларда асфалтлаш, электрлаштириш, газ, сув ва канализация тармоқлари тортилиши ҳамда интернет тармоқларини яхшилашга -Хонадонларда яшаб келаётган оилалар сонидан келиб чиққан ҳолда уларнинг уй жойларга бўлган талабларини қондириш мақсадида, мақсадли дастурлар ишлаб чиққан ҳолда уларга қулай нархларда уй-жой билан таъминлашга -Маҳаллаларда истиқомат қилиб келаётган ёшлар, хотин-қизлар, иш билан банд аҳоли, кексалар сони ҳамда ушбу маҳалланинг паспорт маълумотлари шакллантирилади. Янги Ўзбекистоннинг бир қисми бўлинг!!!
Жорий йилда Косонсой туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида катта марралар кўзланган. Хусусан, 6170 майдонда ғалла, 3955 гектар майдонда пахта етиштирилмоқда. Вилоят ҳокимининг ишчи гуруҳи ҳамда туман сектор раҳбарлари тумандаги бир қатор фермер хўжаликларида бўлиб, ғалла ҳамда ғўза парвариши ва олиб борилаётган агротехник тадбирларни кўздан кечирди.Соҳа мутахассислари туманнинг Қуқумбой, Худойбердиев, Дўстлик, Ободон, Янги ҳаёт, Тергачи, Навоий, Деҳқонобод ММТП ҳудудларидаги фермер хўжаликларида ғалла майдонларини бегона ўтдан тозалаш, минерал ўғитлар билан сепиш, шарбат усулида суғориш, ғўза ёнини юмшатиш, яганалаш, чопиқ қилиш, чизеллаш ва ўғитлаш каби жараёнлар билан танишиб, керакли тавсияларни берди.Ишчи гуруҳ вакиллари бугунги кундаги долзарб вазифаларни ижроси билан танишар экан, далада кўтаринкилик билан ишларни ташкил этиш, қишлоқ хўжалигида кечиктириб бўлмас вазифаларни тезлаштириш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар беришди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Шавкат Раҳимов бошчилигидаги Ишчи гуруҳи Косонсой туманида ғалла ўримига техникаларнинг шайлиги бўйича ўрганиш ўтказди.
Туманда 6170 гектар майдонга ғалла экилган бўлиб, 19 та комбайнлар техник кўрикдан ўтказилиб, тахт ҳолга келтирилди.
Ўрганиш давомида ҳар бир комбайннинг ишлаш жараёни, заҳира эҳтиёт қисмларнинг мавжудлиги, техника бошқарувчиларига яратилган шароитлар, ёнғинга қарши курашиш бўйича тайёргарликларга ҳам эътибор қаратилди. Мақсад, мавсумни кўнгилли, тез ва сифатли ўтказиш.
Бу ҳақда вазирнинг тегишли буйруғи қабул қилинган. Унга кўра, мазкур стипендия бакалавриат ва магистратура босқичида таҳсил олаётган ёшларга берилади.
👥 Стипендия ҳар бир тиббиёт олий таълим муассасасининг 5 нафаргача номзодига бир йил мобайнида ажратилади.
Номзодлар томонидан аризалар мавжуд 11 та тиббиёт олий ўқув юртининг “Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими”га тақдим этилади.
Ҳужжатлар вазирлик томонидан кўриб чиқилгач, ғолиблар аниқланади. Ғолибларни аниқлашда талабаларнинг ўқишдаги ўзлаштириш кўрсаткичлари, халқаро олимпиадалардаги натижалари, хорижий тилларни билиш даражаси ва бошқа жиҳатларга қаралади.
💰Вазир стипендияси миқдори Ибн Сино номидаги давлат стипендияси миқдорига тенглаштирилган (ҳозирда 1 млн 128 минг 468 сўм).
☎️ Қўшимча маълумотлар учун вазирликнинг (71) 239-13-72 телефон рақамига иш вақтида қўнғироқ қилишингиз мумкин.
Ассалому алайкум, қадрли ва азиз косонсойликлар!
Сизларни, юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни меҳр-оқибат, эзгулик ва саховат айёми – муборак Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.Бу қутлуғ байрамда ҳаммамизни, аввало, шундай файзли ва барокатли кунларга етказгани учун Аллоҳ таолога чексиз шукроналар айтамиз.Рамазон ҳайити катта шодиёна, хурсандчилик ва кўтаринкилик билан ўтказиладиган улуғ байрам. Чунки ушбу кун тутган рўзаларимиз қабул этилади, Аллоҳнинг раҳмати ва файзи ер юзига мўл-кўл ёғилади.
Қадрли, дўстлар!
Мустақиллик шарофати билан ҳурматли Президентимиз ҳар йили Рамазон ҳайити кунини умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш бўйича Фармон ва қарорларни қабул қилиб келмоқда.Бу йил ҳам Рамазон ҳайити муносабати билан муҳтарам Юртбошимизнинг қарорига мувофиқ тўрт кунлик дам олиш эълон қилингани ушбу байрамга алоҳида файз ва тароват бағишламоқда.
Азиз, тумандошлар!
Барчангизни муқаддас Рамазон ҳайити билан яна бир бор табриклайман. Эл-юртимизнинг шу муборак ойда қилган ибодатлари, эзгу ниятлари ижобат бўлсин!
Эзгу ишларимиз ва интилишларимизда Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин!











