Жорий йилда Косонсой туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида катта марралар кўзланган. Хусусан, 6170 майдонда ғалла, 3955 гектар майдонда пахта етиштирилмоқда. Вилоят ҳокимининг ишчи гуруҳи ҳамда туман сектор раҳбарлари тумандаги бир қатор фермер хўжаликларида бўлиб, ғалла ҳамда ғўза парвариши ва олиб борилаётган агротехник тадбирларни кўздан кечирди.Соҳа мутахассислари туманнинг Қуқумбой, Худойбердиев, Дўстлик, Ободон, Янги ҳаёт, Тергачи, Навоий, Деҳқонобод ММТП ҳудудларидаги фермер хўжаликларида ғалла майдонларини бегона ўтдан тозалаш, минерал ўғитлар билан сепиш, шарбат усулида суғориш, ғўза ёнини юмшатиш, яганалаш, чопиқ қилиш, чизеллаш ва ўғитлаш каби жараёнлар билан танишиб, керакли тавсияларни берди.Ишчи гуруҳ вакиллари бугунги кундаги долзарб вазифаларни ижроси билан танишар экан, далада кўтаринкилик билан ишларни ташкил этиш, қишлоқ хўжалигида кечиктириб бўлмас вазифаларни тезлаштириш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар беришди.






