Бугунги кунда ўсиб келаётган ёшларни, бағрикенглик, меҳр-оқибат руҳида тарбиялаш, бахшичилик ва анънавий ижро, опера, эстрада йўналишларида ижод қилаётган ёш истеъдодларни кашф қилиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 8-9 апрель кунлари Косонсой туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамда тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида сектор босқичлари ўтказилиб, энг муносиблар саралаб олинди. Бугун туман маданият марказида ижодкор ёшлар 3 ёш тоифасида анъанавий ижро, эстрада, опера ва бахшичилик йўналишларида ўзаро куч синашишди.Катта санъат байрамига айланган туман босқичида энг иқтидорли ёшлар ёш ва йўналишлар бўйича саралаб олиниб, вилоят босқичига тавсия этилди.Тадбир сўнгида фаол қатнашган ва ғолиб ёшларга сертификат, диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Маълумот учун, “Ёшлар овози” Республика танловининг сектор босқичида 10-15 ёш тоифасида 185 нафар, 16-22 ёш тоифаси бўйича 250 нафар, 23-30 ёш тоифасида 120 нафар ёшлар иштирок этдилар.

Мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда муборак рамазон ойида ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш ҳар доим эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар сирасига кирган.

Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков Косонсой деҳқон бозоридаги нарх-наволар билан танишиб, сотувчилар ҳамда фуқаролар билан мулоқотда бўлди.

Мулоқот давомида аҳолининг кунлик истеъмолидаги гўшт, ўсимлик ёғи, гурунч, картошка, шакар каби маҳсулотларнинг нархи ошиб кетмаслиги бўйича сотувчиларга тушунтиришлар берилди.

Тадбиркорлар билан Рамазон ойида нархларни оширмасликка, бозорда аҳоли учун энг керакли, кўп истеъмол қилинадиган маҳсулотларга мўътадил, ҳамёнбоп нархлар белгилашга келишилди.

 Бугунги кунда аҳоли билан доимий мулоқотни давом эттириш, раҳбарлар томонидан аҳолини дардини эшитиш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун Косонсой тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Дилмурод Қодиров “Жар” маҳалласида фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабулини ўтказди. Унда 80 нафардар ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.Ҳар бир мурожаати алоҳида назоратга олиниб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди. Хусусан фуқароларнинг уй-жой, моддий ёрдам, тадбиркорлик, тиббий хизмат кўрсатиш, болалар нафақаси, кредит ва коммунал масалалари билан боғлиқ мурожаатлари ижроси юзасидан тегишли раҳбарларга топшириқлар берилди.Бир неча соат давом этган қабул якунида, мутасадди ташкилот раҳбарларига аҳолини қийнаётган муаммоларни самарали бартараф этиш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Сессияда туман кенгаши депутатлари, туман ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Cессияси кун тартибида Косонсой туман сектор раҳбарларининг ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан 2022 йил II-чораги учун тузган “Йўл харита”сини тасдиқлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Косонсой туман Халқ қабулхонаси мудири Т.Муйдинованинг “Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини натижадорлигини ўрганиш” юзасидан киритилган ахбороти, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Косонсой туман Халқ қабулхонаси мудири Т.Муйдинованинг 2022 йил 1-чорак давомида ахолини мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш ахволи ҳақида, Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди раисининг 2022 йилнинг 3 ойи давомида одил судловни амалга ошириш борасида олиб борган ишлари юзасидан ахборотлари, “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларини сарфлаш, Косонсой туманида “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичини шакллантириш ва мувофиқлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари хотин-қизлар қўмитаси раисининг ахбороти, Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси таркибига ўзгартириш киритиш, Косонсой тумани маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан ажратиш, Косонсой тумани “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали энг кўп овоз тўплаган таклифлар учун маблағлар ажратиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида 2022 5 апрель куни “Халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигининг таҳлили” юзасидан ўтказилган видеселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини туманда таъминлаш, туман ҳокимининг айрим қарорларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.Масалалар юзасидан масъуллар ахбороти тингланди. Қизғин муҳокамаларга бой ўтган сессия якунида Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Маълум қилинишича, 1 майидан бошлаб кузатув кенгаши аъзоларидан иборат бир қатор қўмиталар — Стратегия ва инвестициялар қўмитаси, Аудит қўмитаси, Тайинловлар ва ҳақ тўлаш қўмитаси, Коррупцияга қарши курашиш ва этика қўмитаси ташкил этилади.

Бу ҳақда президентнинг «Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида»ги фармонида айтилган.

Шунингдек, фармонга мувофиқ давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналари бошқарув органларининг фаолияти самарадорлигини, масъулияти ва жавобгарлигини ошириш мақсадида 2022 йил 1 апрелдан кейин ижро органи раҳбари сифатида тайинланган (қайта тайинланган) шахс кетма-кет икки муддатдан ортиқ ижро органи раҳбари бўлиши мумкин эмаслиги белгиланди.