Бугун, Косонсой туманидаги Қуқумбой ММТП ҳудудидан ишсиз фуқароларга берилган 10 сотих ер майдонига экин экиш ва парваришлаш буйича семинар ташкил қилинди.Семинарда вилоят ташкилот раҳбарлари, туман секторлар раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари ва “E-auksion.uz” аукцион савдоси орқали ер сотиб олган фуқаролар қатнашдилар.Семинар давомида мутасаддилар бир контурга бир маҳсулот етиштириш ва унинг афзалликлари, ердан унумли фойдаланиш билан биргаликда харидоргир экспортбоп маҳсулотлар етиштириш юзасидан ўз тавсиялари билан ўртоқлашди. Ўтказилган семинарнинг аҳоли учун ҳам аҳамиятли томони шунда бўлдики эндиликда етиштирилган маҳсулотлар жойнинг ўзида сотиб олинади. Бугунги кунда Косонсой туманининг ўзида 372 гектар ер 3 минг 720 нафар (лот) фуқарога ажратиб берилган.

Шу кунларда Адлия вазирлиги, Европа Иттифоқи ва БМТ Тараққиёт дастурининг «Ўзбекистон қишлоқ жойларида давлат хизматлари кўрсатишни яхшилаш ва бошқарув даражасини ошириш» қўшма лойиҳаси доирасида 3 та пилот туманда - Наманган вилояти Косонсой тумани, Сирдарё вилояти Ховос тумани ва Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида, туман ҳокимликлари ва халқ депутатлари Кенгашлари ҳузуридаги 2021 йилда қайта ташкил этилган Жамоатчилик маслаҳат кенгашлари учун тренинглар ўтказилмоқда.- Жамоатчилик маслаҳат кенгашлари - давлат сиёсатини инсон манфаатларини кўзлаб амалга оширишда давлат ва жамоатчилик ўртасидаги боғловчи вазифасини бажаради.- Тренинглар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти мутахассислари билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.- Тренинг доирасида иштирокчилар Жамоатчилик маслаҳат кенгашларининг асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан танишишади, халқаро ва миллий амалиётни ҳисобга олган ҳолда жамоатчилик кенгашлари фаолиятини самарали ташкил этишнинг муваффақиятли тажрибаларини таҳлил қилишади. Бундан ташқари, жойларда мавжуд вазиятни мисоллар асосида таҳлил қилиш иштирокчилар амалий кўникмаларни ривожлантирадилар ва уларга юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган янги билимларга эга бўладилар.Косонсой туманида қўшма лойиҳа доирасида семинар-тренинг ўтказилди. Унда Косонсой туманида тузилган жамоатчилик маслаҳат Кенгаши аъзолари фаол иштирок этишди. Тадбир сўнгида семинар иштирокчиларига Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров сертификатларни топширилди.

Президентимизнинг шу йил 18 март куни тиббиёт соҳаси вакиллари билан ўтказган очиқ мулоқотида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Косонсой тумани марказидан анча узоқда жойлашган қишлоқларда ихчам ва қулай тиббиёт масканлари очилмоқда.Аҳолига тиббий хизматни юксалтириш мақсадида бугун Косонсой туманининг “Гўрмирон”, “Булоқбоши”, “Ровот” маҳаллаларида “Маҳалла тиббиёт пунктининг” очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Косонсой тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Бобуржон Шукуров, туман ҳокимининг ўринбосари Алишер Шералиев, туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Шерали Раҳимов ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари ва нуронийлар иштирок этди. Ушбу тиббиёт шахобчаси (контейнер)нинг фойдаланишга топширилиши аҳолининг узоғини яқин қилди.Ушбу шаҳобчаларда электр, сув, канализация тармоқлари улаб берилган, қишда иссиқ, ёзда салқинлиги учун ҳам ҳеч қандай муаммоларга ўрин йўқ.

Юртимиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси кенг қулоч ёймоқда. Юртимизни янада обод қилиш, яшил ҳудудларни кўпайтириш мақсадида қизғин тус олган ушбу лойиҳада барча соҳа вакиллари фаол.Мазкур лойиҳада Ёшлар ишлари агентлиги Косонсой тумани бўлими ҳамда Косонсой тумани экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бӯлими ташаббуси билан маҳалла ёшлар етакчилари ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Яшил макон акцияси доирасида ҳудудларда мевали ва манзарали дарахтлар, дарахт қаламчалари экиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Бугун, 15 апрель – Маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан Косонсой туманида байрам тадбири бўлиб ўтди. Ифторлик дастурхони ёзилган тадбирда ҳозирги кунда фаолият юритаётган соҳа вакиллари, меҳнат фахрийлари иштирок этишди.Байрам кечасида Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров иштирок этиб, соҳа ходимларининг заҳматли меҳнатини эътироф этди. Улар халқимизнинг маънавий-маърифий тафаккурини оширишда алоҳида ўрин тутишларини тилга олди.Тадбирда маданият бўлими хонандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар йиғилганларга хушкайфият улашди.Байрам тадбири давомида бир гуруҳ маданият ва санъат ходимлари туман ҳокимлигининг ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.