Бугун, 15 апрель – Маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан Косонсой туманида байрам тадбири бўлиб ўтди. Ифторлик дастурхони ёзилган тадбирда ҳозирги кунда фаолият юритаётган соҳа вакиллари, меҳнат фахрийлари иштирок этишди.Байрам кечасида Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров иштирок этиб, соҳа ходимларининг заҳматли меҳнатини эътироф этди. Улар халқимизнинг маънавий-маърифий тафаккурини оширишда алоҳида ўрин тутишларини тилга олди.Тадбирда маданият бўлими хонандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар йиғилганларга хушкайфият улашди.Байрам тадбири давомида бир гуруҳ маданият ва санъат ходимлари туман ҳокимлигининг ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.