Шу кунларда Адлия вазирлиги, Европа Иттифоқи ва БМТ Тараққиёт дастурининг «Ўзбекистон қишлоқ жойларида давлат хизматлари кўрсатишни яхшилаш ва бошқарув даражасини ошириш» қўшма лойиҳаси доирасида 3 та пилот туманда - Наманган вилояти Косонсой тумани, Сирдарё вилояти Ховос тумани ва Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида, туман ҳокимликлари ва халқ депутатлари Кенгашлари ҳузуридаги 2021 йилда қайта ташкил этилган Жамоатчилик маслаҳат кенгашлари учун тренинглар ўтказилмоқда.- Жамоатчилик маслаҳат кенгашлари - давлат сиёсатини инсон манфаатларини кўзлаб амалга оширишда давлат ва жамоатчилик ўртасидаги боғловчи вазифасини бажаради.- Тренинглар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти мутахассислари билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.- Тренинг доирасида иштирокчилар Жамоатчилик маслаҳат кенгашларининг асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан танишишади, халқаро ва миллий амалиётни ҳисобга олган ҳолда жамоатчилик кенгашлари фаолиятини самарали ташкил этишнинг муваффақиятли тажрибаларини таҳлил қилишади. Бундан ташқари, жойларда мавжуд вазиятни мисоллар асосида таҳлил қилиш иштирокчилар амалий кўникмаларни ривожлантирадилар ва уларга юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган янги билимларга эга бўладилар.Косонсой туманида қўшма лойиҳа доирасида семинар-тренинг ўтказилди. Унда Косонсой туманида тузилган жамоатчилик маслаҳат Кенгаши аъзолари фаол иштирок этишди. Тадбир сўнгида семинар иштирокчиларига Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров сертификатларни топширилди.