Бугун Косонсой туман ҳокими Дилмурод Қодиров “Жар” маҳалласида жойлашган “Terry Jar Textile” МЧЖда бўлиб, сочиқ махсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш лойиҳаси билан танишди.Лойиҳанинг умумий қиймати 29.9 млрд. сўмни ташкил этиб, корхона томонидан момиқ сочиқ ва халат ишлаб чиқарилади. Бугунги кунда лойиҳа 500 нафардан зиёд фуқароларни доимий иш билан таъминлаган.Ҳоким корхона фаолияти билан танишар экан, МЧЖ раҳбарига ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.- Косонсойда тадбиркорликни ривожлантириш орқали ишсиз аҳолини бандлигини таъминлаш бугунги кундаги долзарб масала ҳисобланади, - деди туман ҳокими.

Telegram тармоғидаги MibuzBot канали орқали алимент ундирувлари билан боғлиқ ишлар бўйича қарздор ва ундирувчилар ҳамда Мажбурий ижро бюроси давлат ижрочилари ўртасида онлайн тезкор алоқа хизмати яратилди.

Эндиликда сиз исталган вақтда ва жойда бўла туриб, номингизда алимент билан боғлиқ ижро ҳужжати мавжуд ёки йўқлиги, шунингдек, мавжуд ижро ҳужжати юзасидан маълумот олиш имкониятига эгасиз. Сиз бунинг учун, Telegram тармоғи орқали электрон почта белгиси MibuzBot каналидан фойдаланишингиз мумкин.

Бу қандай амалга оширилади? Сиз аввало ушбу бот каналга кириб, старт тугмасини босасиз экранда келтирилган хизматлардан бирини танлайсиз. Ижро ҳужжатлари бўлими орқали сиз ўзингизга тегишли бўлган алимент ва бошқа ижро ҳужжатлари юзасидан маълумот олишингиз мумкин.

Аниқроқ айтганда Сизнинг ижро иш рақамингиз, уни юборган орган, Бюрога келиб тушган сана ҳамда ижро ҳужжати мазмуни, шунингдек, қарздорлик суммаси ва давлат ижрочиси ҳақида маълумотлар билан танишишингиз мумкин.

Агар номингизда алимент ундирувларидан бошқа ижро ҳужжатлари мавжуд бўлса, улар ҳам экранда дарҳол пайдо бўлади ва сиз истасангиз шу жойнинг ўзидан тўловни амалга ошириш имкониятига ҳам эгасиз.

Шунингдек, алимент бўйича тезкор алоқа бўлими орқали сиз давлат ижрочисига тўғридан-тўғри ўз ижро ишингиз юзасидан савол йўллашингиз мумкин.

Ҳурматли фуқаролар, эндиликда Бюронинг туман-шаҳар бўлимлари вақт сарфлаб бормасдан, давлат ижрочиси билан тўғридан-тўғри алоқани йўлга қўйинг ҳамда тезкорликда саволларингизга жавоб олишингиз мумкин!

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда жисмоний шахсларга тегишли жами енгил автомобиллар сони 2 767 126 тани ташкил этмоқда.

Шу ўринда қизиқарли маълумот: ҳар 100 нафар доимий аҳолига ўртача 8 та енгил автомобил тўғри келмоқда.

Ҳудудлар кесимида жисмоний шахсларга тегишли енгил автомобиллар сони:🟢Тошкент шаҳри – 467 176 та🟢 Самарқанд вилояти – 323 586 та🟢 Фарғона вилояти – 276 558 та🟢 Тошкент вилояти – 262 741 та 🟢 Қашқадарё вилояти – 223 733 та🟢 Андижон вилояти – 192 944 та🟢 Хоразм вилояти – 187 457 та🟢 Бухоро вилояти – 180 478 та🟢 Наманган вилояти – 180 367 та🟢 Сурхондарё вилояти – 150 574 та🟢 Қорақалпоғистон Р. – 113 140 та🟢 Навоий вилояти – 75 039 та🟢 Жиззах вилояти – 72 530 та🟢 Сирдарё вилояти – 60 803 та

Президентимизнинг 2022 йил 14 апрелдаги ПФ-106-сонли “Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Косонсой туман Халқ таълими бўлимига қарашли 52-ДИУМ негизида ихтисослаштирилган мактаб ташкил этиш белгиланган. Шу мақсадда 2022 йил ушбу мактабда халқ таълим бўлими, мактаб педагогоклар жамоаси, ота-оналар Кенгаши вакиллари, тумандаги мактаб директорлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раисларидан иборат кенг жамоатчилик иштирокида семинар-учрашув ташкил этилди. Унда 3-сектор раҳбари Б.Шукуров, туман ҳокимининг ўринбосари А.Шералиев, Президент мактаблари агентлигининг Наманган вилоятидаги масъул ходими С.Раҳимжоновлар иштирок этиб, ташкил этилаётган ихтисослаштирилган мактаб фаолияти ва унга юқори малакали, тажрибали устозларни ҳамда иқтидорли ўқувчиларни танлаб олиш билан боғлиқ маълумотларни кенг жамоатчиликка маълум қилинди.

Бугун Косонсой туманидаги 1-секторга қарашли “Нурафшон” маҳалласида туман ҳокими Дилмурод Қодиров, туман Халқ қабулхонаси мудири Тоҳирахон Муйдинова маҳалла ҳоким ёрдамчиси бошчилигидаги юзма-юз мулоқотда аҳолини қийнаётган ва ечимини кутаётган мурожаатлар тингланди.Сайёр қабулда фуқаролардан таълим, соғлиқни сақлаш, моддий ёрдам, нафақа, уй-жой, ер масаласи, бандлик ва тадбиркорлик фаолиятини юритишга оид 60 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.Қабулда мурожаатларнинг 28 таси жойида ечимга келтирилди, баъзиларига ҳуқуқий тушунча берилди, маълум бир вақт талаб этадиган мурожаатлар тегишлилиги юзасидан дахлдор ташкилотларга бириктирилди.Ҳоким қабулида юз ёшдан ошган Болтижон момонинг тиббий ёрдам бўйича қилган мурожаати жойида ҳал этилди.100 ёшдан ошган табаррук онахон қўлларини дуога очиб, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини тилаб дуо қилдилар.