Президентимизнинг 2022 йил 14 апрелдаги ПФ-106-сонли “Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Косонсой туман Халқ таълими бўлимига қарашли 52-ДИУМ негизида ихтисослаштирилган мактаб ташкил этиш белгиланган. Шу мақсадда 2022 йил ушбу мактабда халқ таълим бўлими, мактаб педагогоклар жамоаси, ота-оналар Кенгаши вакиллари, тумандаги мактаб директорлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раисларидан иборат кенг жамоатчилик иштирокида семинар-учрашув ташкил этилди. Унда 3-сектор раҳбари Б.Шукуров, туман ҳокимининг ўринбосари А.Шералиев, Президент мактаблари агентлигининг Наманган вилоятидаги масъул ходими С.Раҳимжоновлар иштирок этиб, ташкил этилаётган ихтисослаштирилган мактаб фаолияти ва унга юқори малакали, тажрибали устозларни ҳамда иқтидорли ўқувчиларни танлаб олиш билан боғлиқ маълумотларни кенг жамоатчиликка маълум қилинди.






