осонсой туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 19-20 май кунлари Регби-7 (U-16) ёшлилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақаси ўтказилди.

Ушбу нуфузли мусобақада Республиканинг барча вилоятларидан жамоалар иштирок этишди. Мусобақа юқори савияда ўтказилиб, иштирокчилар ғолиблик учун куч синашдилар. Мусобақа якунига кўра ўғил болалар жамоасидан 1-ўринни Тошкент шаҳри, 2-ўринни Фарғона вилояти, 3-ўринни Наманган вилояти спортчилари эгалладилар.

Қизлар жамоасидан 1-ўринни Наманган вилояти, 2-ўринни Фарғона вилояти, 3-ўринни Навоий вилояти жамоалари эгалладилар. Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлар Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров ва Тўрақўрғон туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори Ғайрат Ғозиевлар томонидан тақдирландилар. Мусобақада жами 200 нафардан зиёд ўғил ва қизлар иштирок этишди.

Бобохонов Ботирхон Рустамхонович - Косонсой тумани Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.Б.Бобохонов 1976 йил Косонсой туманида туғилган. Маълумоти - олий. Наманган муҳандислик педагогика институтини тамомлаган.

Лавозимга тайинлангунга қадар, Косонсой тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори лавозимида фаолият олиб борган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш 2023 йил 1 — 25 ноябрь кунлари ўтказилиши белгилаб ўтилган.

Ушбу қарорнинг 4-иловасида аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланган бўлиб, Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда натижаларини қайта ишлаш жараёнларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартибини белгилайди.Низомга мувофиқ 2022 йил 1 июль кунидан бошлаб барча туман ва шаҳарларда аҳолини рўйхатга олиш бўлимлари ташкил этилиб, дастлаб Бўлим бошлиғи ва ўринбосари 01.01.2023 йилдан эса бош мутахассис 2024 йилнинг 1 январига қадар мўлжалланган шартномага мувофиқ ходимлар ишга қабул қилинади.Шунингдек 2022 йил 1 август кунидан Уй-жой рўйхатини тузувчи ходимлар 2022 йилнинг 1 сентябрь кунига қадар мўлжалланган шартнома асосида фуқаролар ишга қабул қилинади ва уларнинг меҳнатларига ҳақ тўлаш тартиблари ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ амалга оширилади.Туман (шаҳар) аҳолини рўйхатга олиш бўлими ходимлари наманган вилоят статистика бошқармаси томонидан муддатли меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида ишга жалб этилади. Уй-жой рўйхатини тузувчи ходимлар эса Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда — ҳудудий комиссиялар) томонидан аниқланади.

Бугун, Косонсой туман бандликка кўмаклашиш маркази мажлислар залида туман ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан "Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш" бўйича амалга оширилаётган ишлар мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди. Мулоқотда соҳага дахлдор ташкилотлар вакиллари ҳамда журналист-блогерлар иштирок этдилар.

Мулоқотда, мажбурий меҳнатга қарши курашиш ҳамда одам савдосининг олдини олиш, бу каби салбий ҳолатларнинг рўй бермаслигига қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, бунда мавзуга доир видеоролик ва бошқа материаллар тайёрлаш, бундан ташқари, фуқароларнинг одам савдосида қўлланиладиган восита ва услублардан хабардорлик даражасини оширишда оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлардан кенг фойдаланиш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаси ўрганилиб, миллий амалиётга татбиқ қилиниши лозимлиги қайд этилди.

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Турсунхон Худойбергенов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ, шу жумладан 44 нафар вазирлик, идора ва муассасалар мутасаддилари, уларнинг вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари, вилоят ҳокимлиги ва секторлар раҳбарлари томонидан Наманган вилояти шаҳар ва туманларида яшовчи фуқаролар билан бевосита учрашиш, уларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш, мурожаатларини ўрганиш бўйича бошланган уч кунлик оммавий сайёр қабуллар бўлиб ўтди.Қабулларнинг учинчи куни Чуст туманида ўтказилди. “Бибиёна”зиёратгоҳида ўтказилган сайёр қабулда масъуллар Поп, Мингбулоқ, Тўрақўрғон, Косонсой ҳамда Чуст тумани аҳолисининг мурожаатларини қайд этиб боришди.