Бугун, Косонсой туман бандликка кўмаклашиш маркази мажлислар залида туман ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан "Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш" бўйича амалга оширилаётган ишлар мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди. Мулоқотда соҳага дахлдор ташкилотлар вакиллари ҳамда журналист-блогерлар иштирок этдилар.

Мулоқотда, мажбурий меҳнатга қарши курашиш ҳамда одам савдосининг олдини олиш, бу каби салбий ҳолатларнинг рўй бермаслигига қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, бунда мавзуга доир видеоролик ва бошқа материаллар тайёрлаш, бундан ташқари, фуқароларнинг одам савдосида қўлланиладиган восита ва услублардан хабардорлик даражасини оширишда оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлардан кенг фойдаланиш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаси ўрганилиб, миллий амалиётга татбиқ қилиниши лозимлиги қайд этилди.