Косонсой туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Дилмурод Қодиров, туман Халқ қабулхонаси мудири Тоҳирахон Муйдинова ҳамда туман ҳокими ўринбосарлари бошчилигидаги "Кушон" маҳалласида ӯтказилган юзма-юз мулоқотда аҳолини қийнаётган ва ечимини кутаётган мурожаатларни тингланди.Сайёр қабулда фуқаролардан уй-жой, соғлиқни сақлаш, ичимлик суви, электр таъминотини яхшилаш, ички хўжалик йўлларни асфальтлаш, моддий ёрдам, бандлик ва тадбиркорлик фаолиятини юритишга оид 60 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.Қабулда мурожаатларнинг 26 таси жойида ечимга келтирилди, баъзиларига ҳуқуқий тушунча берилди, маълум бир вақт талаб этадиган мурожаатлар тегишлилиги юзасидан дахлдор ташкилотларга бириктирилди.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда маҳалла фуқаролар йиғинларидаги Ёшлар ишлари агентлиги вакили лавозимларига очиқ мустақил танлов эълон қилади:

✅ Малака талаблари:

🔰 - Олий маълумот эга бўлиши (хорижий ва халқаро олий ўқув юртларида таҳсил олган номзодларга устунлик берилади); 🔰 - Маҳалладаги ёшларнинг таклиф ва муаммоларини ўрганиш, уларни бартараф этиш ёки ҳокимлик, секторлар ва жамоатчиликка кўтариб чиқа олиш салоҳияти; 🔰 - Ёшлар сиёсати доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардорлиги, ёшлар билан ишлаш кўникмасига эга бўлиши; 🔰 - Компьютер дастурлар (Word, Excel, Power Point) ҳамда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмасига эгалиги («Ёшлар дафтари» ва «Ёшлар дастури» платформалари билан ишлай олиши; 🔰 Ташкилотлардаги фаолияти давомида салбий сабабларга кўра ишдан бўшатилмаган, 35 ёшдан ошмаган бўлиши лозим.

✅ Бўш иш ўринлари мавжуд маҳаллалар:

➡️ Замондош МФЙ (https://vacancy.argos.uz/vacancies/vacancy-detail/132392#profile)

➡️ Жар МФЙ

(https://vacancy.argos.uz/vacancies/vacancy-detail/132393#profile)▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали (https://vacancy.argos.uz/) орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2022 йил 6 майдан 10 майгача қабул қилинади.

Келажак ворислари бўлмиш ёшларнинг кайфияти, фикру хаёли, қизиқишлари, мақсадларидан хабардор бўлиш, уларнинг интилишларини қўллаб-қувватлаш бугун долзарб масаласалар сирасига киритилган. Бугун навбатдаги “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” Косонсой туманидаги 1-сектор ҳудудига қарашли "Гулистон" маҳалласида ўтказилди.Унда "Гулистон" маҳалласи ёшлари билан самимий мулоқот бўлиб ўтди.Мулоқот давомида ёшлар ер ажратиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, кредит, таълим, бандлик каби масалаларда ёрдам сўраб мурожаат қилдилар.Мурожаатларнинг баъзилари ўрнида ҳал этилган бўлса, айрим мурожаатларга тушунтириш берилди. Қолган мурожаатлар тез фурсатларда ижобий ҳал этилиши учун мутасаддиларига йўналтирилди.

Давлатимиз раҳбари раислигида 15 апрель куни “Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш орқали бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳамда бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча шарт-шароитлар яратиш масалалари” юзасидан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ва қонуний маънфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони масъул ходимлари ва тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда тадбиркорлар билан сайёр кабул ўтказди.

Косонсой туманида ўтказилган сайёр қабулда ҳозирги кунда тадбиркорларга яратиб берилаётган имконият ва имтиёзлар билан таништиришдан бошланди.

Сайёр қабул давомида 60 нафарга яқин ишбилармон тадбиркорлар ўз соҳасини ривожлантиришга оид таклифлар, муаммолар билан мутасаддиларга юзланишди.Хусусан, 20 дан ортиқ тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммолар юзасидан мурожаатлар қабул қилиниб, тегишли мутассадди ташкилотларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди. Шунингдек, 15 га яқин тадбиркорлик субъектларининг таклифлари эшитилиб, ўндан ортиқ мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Президентимизнинг шу йил 18 март куни тиббиёт соҳаси вакиллари билан ўтказган очиқ мулоқотида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Косонсой тумани марказидан анча узоқда жойлашган қишлоқларда ихчам ва қулай тиббиёт масканлари очилиши давом этмоқда.

Аҳолига тиббий хизматни юксалтириш мақсадида бугун Косонсой туманининг “Хонқўрғон”, “Кушон”, “Сойча” маҳаллаларида “Маҳалла тиббиёт пунктининг” очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Косонсой тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Қодирхон Асқаров, туман ҳокимининг ўринбосари Алишер Шералиев, туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Шерали Раҳимов ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари ва нуронийлар иштирок этди.

Ушбу тиббиёт шаҳобчалари (контейнер)нинг фойдаланишга топширилиши аҳолининг узоғини яқин қилди.

Ушбу тиббиёт пунктларида электр, сув, канализация тармоқлари улаб берилган, қишда иссиқ, ёзда салқинлиги учун ҳам ҳеч қандай муаммоларга ўрин йўқ.