Президентимизнинг шу йил 18 март куни тиббиёт соҳаси вакиллари билан ўтказган очиқ мулоқотида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Косонсой тумани марказидан анча узоқда жойлашган қишлоқларда ихчам ва қулай тиббиёт масканлари очилиши давом этмоқда.
Аҳолига тиббий хизматни юксалтириш мақсадида бугун Косонсой туманининг “Хонқўрғон”, “Кушон”, “Сойча” маҳаллаларида “Маҳалла тиббиёт пунктининг” очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Косонсой тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Қодирхон Асқаров, туман ҳокимининг ўринбосари Алишер Шералиев, туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Шерали Раҳимов ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари ва нуронийлар иштирок этди.
Ушбу тиббиёт шаҳобчалари (контейнер)нинг фойдаланишга топширилиши аҳолининг узоғини яқин қилди.
Ушбу тиббиёт пунктларида электр, сув, канализация тармоқлари улаб берилган, қишда иссиқ, ёзда салқинлиги учун ҳам ҳеч қандай муаммоларга ўрин йўқ.






