Давлатимиз раҳбари раислигида 15 апрель куни “Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш орқали бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳамда бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча шарт-шароитлар яратиш масалалари” юзасидан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ва қонуний маънфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони масъул ходимлари ва тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда тадбиркорлар билан сайёр кабул ўтказди.

Косонсой туманида ўтказилган сайёр қабулда ҳозирги кунда тадбиркорларга яратиб берилаётган имконият ва имтиёзлар билан таништиришдан бошланди.

Сайёр қабул давомида 60 нафарга яқин ишбилармон тадбиркорлар ўз соҳасини ривожлантиришга оид таклифлар, муаммолар билан мутасаддиларга юзланишди.Хусусан, 20 дан ортиқ тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммолар юзасидан мурожаатлар қабул қилиниб, тегишли мутассадди ташкилотларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди. Шунингдек, 15 га яқин тадбиркорлик субъектларининг таклифлари эшитилиб, ўндан ортиқ мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди.