Бугун Косонсой туманидаги 1-секторга қарашли “Нурафшон” маҳалласида туман ҳокими Дилмурод Қодиров, туман Халқ қабулхонаси мудири Тоҳирахон Муйдинова маҳалла ҳоким ёрдамчиси бошчилигидаги юзма-юз мулоқотда аҳолини қийнаётган ва ечимини кутаётган мурожаатлар тингланди.Сайёр қабулда фуқаролардан таълим, соғлиқни сақлаш, моддий ёрдам, нафақа, уй-жой, ер масаласи, бандлик ва тадбиркорлик фаолиятини юритишга оид 60 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.Қабулда мурожаатларнинг 28 таси жойида ечимга келтирилди, баъзиларига ҳуқуқий тушунча берилди, маълум бир вақт талаб этадиган мурожаатлар тегишлилиги юзасидан дахлдор ташкилотларга бириктирилди.Ҳоким қабулида юз ёшдан ошган Болтижон момонинг тиббий ёрдам бўйича қилган мурожаати жойида ҳал этилди.100 ёшдан ошган табаррук онахон қўлларини дуога очиб, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини тилаб дуо қилдилар.






